BuxoroJinoyat

Когон туманида фуқарони чет давлатга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Когон тумани бўлимлари томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. фуқаро Ш.ни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ваколатли танишлари орқали ўқишини Ўзбекистондаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button