Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вице-президенти билан учрашув ўтказилди
Аввал хабар берилганидек, Корея Республикасида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш, ишчи визалари билан юртдошларимизни ишга жалб қилиш, иш жойидан қочиб кетган фуқаролар масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматов ушбу давлатда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вице-президенти билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди. Е-9 ишчи визаси билан Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишлаш учун кириб келиши, икки давлатда ҳам карантинда сақланиши, вакцинация масалалари муҳокама қилинди.
Ишчи визаси муддати тугаётган фуқаролар масалалари бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.
Учрашув якунида икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш юзасидан келишиб олинди.