Jinoyat

Корхонанинг 319,7 млн сўмини ўзлаштирган раҳбар ўринбосарининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М-С.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Б.И. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2021 йилнинг март-октябрь ойларида МЧЖнинг 319,7 млн сўм пул маблағини банк пластик картасига ўтказиб, ўзларининг манфаатлари йўлида сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button