Buxoro

Мактаб директори ишга тикланди

Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо бунга қарамай бугунги кунда меҳнат низолари учраб туради.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг                       23.12.2021 йилдаги вилоят халқ таълими бошқармасига нисбатан ундирувчи С.Ҳ.ни ихтисослаштирилган мактаб интернати директори лавозимига ишга тиклаш тўғрисида ижро варақа келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, ундирувчи С.Ҳ мактаб директори лавозимига тикланди ва ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. 
Хулоса қилиб айтганда, иш берувчи меҳнат низоларининг олдини олиши учун меҳнат қонунчилигига қатъий амал қилиши муҳим омил ҳисобланади.

МИБ Бухоро шаҳар бўлими
давлат ижрочиси
Бекзод Амонов

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button