Sud

“На оқловни қадри қолди, на инсон қадри қолди. Республика харбий судининг дастидан хеч нарсанинг бир тийинчалик қадри қолмади” -дейди Арслонбек Рўзимов.

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Козимжон Камиловга мурожаат.

Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи ЖКнинг 227- моддаси ва бошқа моддалари билан судланган Рўзимов Арслонбек.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Суриштирув бўлими собиқ бошлиғи майор Рўзимов Арслонбек Хўжабоевич 2009 йил февраль ойидан 2019 йил май ойига қадар Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида ишни оддий терговчиликда бошлаб, қисқа даврда Тергов бошқармаси бошлиғи вазифасигача бўлган лавозимларда хизмат қилган. 2019 йил май ойидан хизматдан бўшатилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Хоразм вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Ф.Ражапов томонидан 16.03.2020 йилда ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан катта терговчи Т.Базарбаевга нисбатан ноқонуний қўзғатилган жиноят иши бўйича, А.Рўзимовга нисбатан 03.07.2020 йилда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши 05.09.2020 йилда кўриб чиқиш учун судга юборилган.


Жиноят иши А.Рўзимов ҳарбий хизматчи бўлганлиги боис, Нукус ҳарбий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 28.12.2020 йилдаги оқлов ҳукми билан А.Рўзимов собиқ катта терговчи Т.Базарбаев ва собиқ катта тезкор вакил Х.Абдуллаевлар айбсиз деб топилиб оқланган ҳамда бу ерда жиноят содир бўлмаганлиги сабабли жиноят иши ЖПКнинг 83-моддаси 1 ва 2-бандлари билан тугатилган.
Бироқ, прокурорнинг оқлов ҳукмидан норози бўлиб 06.01.2021 йилда киритган протести билан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 05 март кунги ҳукми билан юқоридаги оқлов ҳукми бекор қилиниб, А.Рўзимов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28, 2301-моддаси 2–қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 09.07.2021 йилдаги ажрими билан апелляция инстанциясининг 05.03.2021 йилдаги ноқонуний айблов ҳукми қонуний деб топилди.
Шундан кейин, Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимовнинг аралашуви ва у томонидан киритилган протестга асосан Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати такрор кассация инстанциясининг
11.10.2021 йилдаги ажрими билан Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 09.07.2021 йилдаги ажрими ва апелляция инстанциясининг 05.03.2021 йилдаги айблов ҳукми бекор қилиниб, иш такрор апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун яна Республика Ҳарбий судига юборилди.
Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция инстанциясида такроран кўрилиб, 2022 йил 07 январь кунги айблов ҳукми билан Нукус ҳарбий судининг оқлов ҳукми бекор қилиниб, А.Рўзимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28, 2301-моддаси 2–қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда яна айбли деб топилган.
Ишнинг энг қизиқ ва ачинарли томони шундаки,
Кассация инстанцияси ўзининг 11.10.2021 йилдаги ажримининг
8-варағи 4-хатбошисида “судлар ишни кўришда ЖПКнинг 22, 23, 95, 112, 463 ва 467-моддаларида белгиланган талабларига жумладан, ҳақиқатни аниқлаш, айбсизлик презумпцияси принципларига ҳамда айблов ҳукми чиқариш асосларига риоя қилмасдан, ҳукмда суднинг судланувчига нисбатан хулосасига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад этиш сабабларини ёритмаган, судланувчининг кўрсатувларини ҳар бир далилни ишга алоқадорлиги мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоламаган ҳолда айблов ҳукми чиқаришда тахминларга асоланган”лигини;
9-варағи 2-хатбошисида “биринчи инстанция судининг 332122/2017/4-сонли жиноят ишини томонлар иштирокида кўздан кечириб, уни ичида жиноят ишини кўздан кечириш баённомаси, хатто олиб қўйиш қарори, олиб қўйиш баённомалари, мансабдор шахснинг хужжатларни олганлиги тўғрисидаги тилхатлари йўқлиги ҳақидаги хулосасини апелляция инстанцияси олиб қўйиш баённомаси ва ушбу ҳолат акс этган видеотасвирнинг ўзи ҳужжатларни кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўрнини босишини ноқонуний асослашга ҳаракат қилган”лигини таъкидлаб, 05.03.2021 йилдаги айблов ҳукмини бекор қилинишига айнан шу ҳолатлар сабаб бўлганлигини кўрсатган бўлсада, апелляция инстанцияси ушбу ҳатоликни иккинчи маротаба такрорлаб, ўзининг айблов ҳукми 35-варағи 7-хатбошиси ва 36-варағи 1-хатбошиларида кўрсатиб, бу билан кассация инстанцияси ажримининг ноқонуний эканлигини исботлашга ҳаракат қилган.
Кассация инстанцияси ажримининг 10-варағи 3-хатбошисида “апелляция инстанцияси суди фуқаро А.Юсуповнинг “ўғирланган насос А.Юсупов томонидан шахсий маблағ эвазига 2015 йилда Урганч эҳтиёт қисмлари бозоридан 4 млн 580 минг сўмга сотиб олинганлиги тўғрисида”ги кўрсатувларини ғаразли ва бошқа паст ниятларда А.Рўзимов ўзгартириб, била туриб, “ўғирланган насос “Қўшкўпир пилла” МЧЖ балансига олинганлиги ва ушбу насос жамият мулки эканлиги тўғрисида” ёлғон кўрсатув киритиб, сохта баённомани жиноят иши ҳужжатларига қўшганлиги келтирилаётган сохта баённоманинг ҳақиқатда мавжудлиги ушбу баённома мазкур жиноят ишига ашёвий далил тариқасида илова қилинганлиги борасида бирон бир асос келтирмасдан фақатгина биринчи инстанция суди А.Юсуповнинг гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш ҳақидаги баённоманинг иккинчи варағидаги А.Юсуповнинг номидан ёзилган ёзувлар А.Рўзимов томондан бажарилганлигига эътибор бермаганлигини изоҳлаш билан кифояланиб, биринчи инстанция судининг А.Юсуповни
30.09.2019 йилдаги гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш ҳақидаги баённомага сохта маълумот киритилганлиги аниқланмаганлиги ҳақидаги хулосасини рад этиш сабабларини аниқ далиллар келтирган ҳолда асослашдан қочишга ҳаракат қилган”лигини кўрсатиб ўтган.
Шу ерда кассация инстанцияси суди, А.Юсуповнинг сўроқ баённомасига сохта маълумотлар киритилмаганлигининг ўзи ҳужжа
тларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва ўзга бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирилишга олиб келмаслигини такидлаб ўтмоқда.
Энг ачинарлиси, дастлабки тергов органи томонидан А.Рўзимовга ЖКнинг 2301-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўйилган айбловга фуқаро А.Юсуповнинг “ўғирланган насос А.Юсупов томонидан шахсий маблағ эвазига 2015 йилда Урганч эҳтиёт қисмлари бозоридан 4 млн 580 минг сўмга сотиб олинганлиги тўғрисида”ги кўрсатувларини ғаразли ва бошқа паст ниятларда А.Рўзимов ўзгартириб, била туриб, “ўғирланган насос “Қўшкўпир пилла” МЧЖ балансига олинганлиги ва ушбу насос жамият мулки эканлиги тўғрисида” ёлғон кўрсатув киритиб, сохта баённома расмийлаштирган деган важлар асос қилиб олинган.
Бироқ, апелляция инстанциясининг мени ЖКнинг 2301-моддаси
2-қисми “а” банди билан айбдор деб топишига нима асос бўлганлигини ёритиб бермаган.
Дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловдаги фуқаро А.Юсуповнинг “ўғирланган насос А.Юсупов томонидан шахсий маблағ эвазига 2015 йилда Урганч эҳтиёт қисмлари бозоридан 4 млн
580 минг сўмга сотиб олинганлиги тўғрисида”ги кўрсатувларини ғаразли ва бошқа паст ниятларда А.Рўзимов ўзгартириб, била туриб, “ўғирланган насос “Қўшкўпир пилла” МЧЖ балансига олинганлиги ва ушбу насос жамият мулки эканлиги тўғрисида” ёлғон кўрсатув киритиб, сохта баённома расмийлаштирган деган важлари ўз-ўзидан айблов ҳукмида кўрсатилмасдан, ҳавода қолиб кетган.
Хўш нима учун апелляция инстанцияси ўз айблов ҳукмидан буларни чиқариб ташлади. Чиқариб ташланишига нима асос бўлди. Бу жумлаларнинг чиқариб ташланилиши, яъни тергов орани сохта маълуот деб баҳолаётган ушбу маълумотларнинг айблов тавфсифидан чиқариб ташланилишининг ўзи ЖКнинг 2301-моддаси таркиби йўқ эканлигини яна бир бор исботлади. Айблов мазмунидан бу маълумотларни чиқариб ташланилишини суд ўз ҳукмининг тавсиф қисмида асослаб берилиши ЖПКнинг 467-моддасида мажбурий белгилаб берилган бўлсада, нима учун асослаб беришдан қочган.
Шахсни ЖКнинг 2301-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор томонидан жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритиш шарт эканлиги қонунан белгилаб қўйилган бўлса, ана энди менга А.Юсуповни мен томонимдан сохталаштирилган деб баҳоланаётган сўроқ баённомасига қандай ёлғон маълумот киритилганлигини исботлаб беришлари керак бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5098-моддаси 3-қисмида “Кассация инстанцияси судининг кўрсатмалари жиноят ишини апелляция тартибида янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.” деб қатъий қилиб белгилаб берилган бўлсада, Республика Ҳарбий суди апелляция инстанцияси Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати такрор кассация инстанциясининг 11.10.2021 йилдаги ажримида қайд қилинган биронта кўрсатмасини ҳам бажармаганлигининг ўзи мазкур айблов ҳукмининг ноқонуний эканлигини тўла исботлаб беради.
Агар апелляци инстанцияси ўзининг айблов ҳукмида Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
11.10.2021 йилдаги ажримида қайд қилинган атига иккита кўрсатмаси ижроси таъминланганлигини ёритиб берганида эди бугун биз ва сиз буларни муҳокама қилиб ўтирмаган бўлар эдик.
Бундан ташқари, прокуратура терговчилари томонидан Ички ишлар органи терговига тегишли бўлган прокуратурага тикилган ҳолда тақдим қилинган жиноят иши ҳеч қандай асоссиз, кўздан кечирилмасдан иплари ечиб олиниб, унинг ичидаги ҳужатлар ўзбошимчалик билан олинган ва бу ҳужжатлар бўйича экспертизалар тайинлаган. Бироқ ушбу экспертиза тайинлашга асос бўлган ҳужжатлар ҳақиқатдан ҳам мазкур жиноят иши хужжатлари орасидан олинганлиги қайси кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақидаги баённомалар билан тасдиқланганлиги апелляция инстанцияси томонидан аниқланмасдан Олий суд Пленумининг 24.08.2018 йилдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли Қарорнинг 1-банди 1-3-қисмлари талаблари қўпол равишда бузилган,
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонун нормаларини аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг мақбул эмас (яроқсиз) деб топилишига олиб келади.
Мақбул бўлмаган далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан
ЖПК 82—84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.”
Демак қонун талабларига риоя қилмасдан ноқонуний йўл билан олинган далиллар ЖПКнинг 951-моддаси ва Олий суднинг мазкур пленум қарори талаблари асосида номақбул деб топилиши лозим эди.
Апелляция инстанцияси эса Пленум қарорининг ушбу тушунтиришларига риоя қилмади.
Айблов ҳукмининг асоси бўлаётган экспертиза хулосаларига баҳо берсак.
-09.03.2020 йилдаги 4010-сонли хатшунослик экспертиза хулосасида “Урганч эҳтиёт қисмлари” МЧЖга ёзилган хатдаги С.Ибрагимовнинг имзоси Т.Базарбаев томонидан қалбакилаштирилганлиги кўрсатилган. (1ж 169-171в)
-24.06.2020 йилдаги 4841-сонли хатшунослик экспертиза хулосасида А.Юсуповнинг имзоларини А.Рўзимов томондан бажарилганлигини аниқлаш имкони йўқлиги кўрсатилган (3ж 213-214в);
-01.07.2020 йилдаги 5225-сонли муаллифшунослик экспертиза хулосасида А.Юсуповни сўроқ қилиш баённомаси ёзма матн муаллифи ким эканлигини аниқлаш имкони йўқлиги кўрсатилган (3ж 248-249);
-10.07.2020 йилдаги 5527-сонли техник-криминалистика экспертиза хулосасининг 2-бандида А.Юсуповнинг сўроқ баённомаси, жиноят ишини тугатиш қарори ва бошқа сўралаётан хужжатлар А.Рўзимовнинг принтерида чоп қилинмаганлиги, 5-бандида А.Юсуповнинг сўроқ баённомаси, жиноят ишини тугатиш қарори ва бошқа сўралаётган хужжатлар билан А.Рўзимовни хизмат хонасидан таққослаш учун олинган қоғозлар бошқа-бошқа партиянинг қоғозлари эканлиги кўрсатилган(3ж 231-236в).
Юқоридаги экспертиза хулосасининг 7-бандида А.Юсуповнинг сўроқ баённомасидаги ёзувлар А.Рўзимовни хизмат хонасидан олинган 4-рақам остидаги ручкадан қолдирилганлиги кўрсатилган. Бироқ, А.Рўзимовни хизмат хонасини тинтув қилиш давомида олинган 16 дона ручкалар орасида (2ж 187-190в) экспертиза тадқиқот қилаётган 4-рақам остидаги (3ж 231-236в) қизғиш (фиолетового) ручка мавжуд эмас. Бу ручка қаердан пайдо бўлиб қолган? Терговчи томонидан А.Рўзимовни хонасидан 16 та ручка олиниб, алоҳида канвертга А.Рўзимов ва холислар иштирокида муҳрлангандан кейин, қайси асос билан улар орасидан 7 та ручка олиниб экспертизага юборилган. 16 та ручка солинган канверт терговчи томонидан қайси асосга кўра очилган. Очиш ва кўздан кечириш баённомаси нима учун ишда мавжуд эмас.
-27.07.2020 йилдаги 232/20-сонли криминалистика экспертиза хулосасида А.Рўзимовнинг хизмат компютеридан жиноят ишини
02.10.2019 йилдаги тугатиш хақидаги қарорнинг график файли аниқланганлиги, ушбу график файл компютер хотирасига 05.02.2020 йилда, яъни жиноят деб баҳоланаётган ҳаракатлар содир қилинганидан кейин орадан 4 ой ўтиб келиб тушган бўлиб, шундан буён сақланаётганлиги ва бирон маротаба принтерда чоп этилмаганлиги кўрсатилган (3ж 264-269в).
-12.08.2020 йилдаги 2308-сонли техник-криминалистика экспертиза хулосасида Х.Абдуллаев томонидан Олий судга тақдим қилинган
02.10.2019 йилдаги жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарордаги муҳрлар, дастлаб оқ қоғозга босилиб, муҳр устидан матн чоп қилиниб, ундан кейин Т.Базарбаев томонидан имзоланганлиги кўрсатилган (4ж 187-188в) бу эса Т.Базарбаевнинг дастлабки терговда А.Рўзимовга нисбатан “А.Рўзимовга жиноят ишини олиб бориб берганимдан кейин жиноят ишини тугатиш ҳақидаги тайёр қарорга имзо қўйиб берганман, мен имзолаган қарорларда муҳр мавжуд эмас эди. Муҳр босилган оқ қоғозларни алоҳида олиб бориб берганман” деган ишнинг 4-жилд 254-варағи 2-хатбошисидаги кўрсатмаларини умуман ҳақиқатга тўғри келмаслигини тўла исботлаб беради.
Шу ва бошқа холатларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйча судлов ҳайъати кассация инстанциясида 02.03.2022 йил соат 15:00да бўлиб ўтадиган суд мажлисида баҳо берилади деган умиддамиз.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button