Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга
Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга
Тезкор янгиликлар электрон нашр тахририяти номидан
МУРОЖААТНОМА
Тахририятимизда охирги ойларда жуда кўп Бухоро вилоят прокуратурасидан норозичилик билдириб мурожаат қилишмоқда.
Бухоро вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитасига қарашли “Автомобиль йўллари Бухоро вилоят ҳудудий бош бошқармаси” ҳамда Бухоро вилоят “Автомобиль йўлларидан фойдаланиш” туман-шаҳар унитар корхоналари, “Когон Равон Йўл”, “Анвар Авто Транс Омад Сервис”, “Махсус Кончи Транс” МЧЖларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилди.Хозирги кунда тергов харакати тугаб судга оширилган. Бухоро шахар судида кўрилиш белгиланлан.Хурматли судья ушбу шикоятимизни батафсил урганиб, келтирган важларимизга хар томонлама холисона ўрганиб мурожаатни инобатга олиб ушбу ишга холисона ёндашасиз деган умиддамиз.
1. “Когон Равон Йўл” МЧЖси Бухоро вилояти йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари билан 2019-2022 йилларда тузилган шартномалар асосида юк ташиш хизмати кўрсатиши лозим бўлган. Шартномалар юзасидан жами 3 498 260 071 сўм маблағ тушган бўлиб, МЧЖ бажарган ишлар ҳажми 2 901 457 300 сўмни ёки тушган маблағнинг 82,94%ни ташкил этган. Кредитор қарздорлик 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 597 068 771 сўмни ёки тушган маблағнинг 17,06%ни ташкил этади.
Буюртмачилар томонидан тегишли иқтисодий ишлар бўйича судларга жами 6 та жами 412, 8 млн. сўмлик қарзларни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилиб, даъво аризалари қаноатлантирилиб, кредитор қарздорлик ундиришликка қаратилган.
Бундан ташқари, “Когон Равон Йўл” МЧЖсига 2021 йилда фақатгина 52,8 млн. сўм буюртмачи ташкилотлардан келиб тушган, 2022 йилда эса умуман пул тушмаган. Лекин, шундай бўлсада, ижрочи 2021 йилда 367,1 млн. сўмлик, 2022 йил эса 63,6 млн. сўмлик транспорт хизматлари кўрсатган.
2. “Анвар Авто Транс Омад Сервис” МЧЖси Бухоро вилояти йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари билан 2019-2022 йилларда тузилган шартномалар асосида юк ташиш хизмати кўрсатиши лозим бўлган. Шартномалари юзасидан 2 533 367 162 сўм маблағ тушган бўлиб, МЧЖ бажарган ишлар ҳажми 2 242 708 000 сўмни ёки тушган маблағнинг 88,52%ни ташкил этган. Кредитор қарздорлик 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 290 659 162 сўмни ёки тушган маблағнинг 11,48%ни ташкил этади.
Буюртмачилар томонидан тегишли иқтисодий ишлар бўйича судларга жами 6 та жами 331,3 млн. сўмлик қарзларни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилиб, даъво аризалари қаноатлантирилиб, кредитор қарздорлик ундиришликка қаратилган.
Бундан ташқари, “Анвар Авто Транс Омад Сервис” МЧЖсига 2021-2022 йилларда умуман пул келиб тушмаганЛекин, шундай бўлсада, ижрочи 2021 йилда 131,1 млн. сўмлик, 2022 йил эса 277,8 млн. сўмлик транспорт хизматлари кўрсатган.
3. “Махсус Кончи Транс” МЧЖси Бухоро вилояти йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари билан 2019-2022 йилларда тузилган шартномалар асосида юк ташиш хизмати кўрсатиши лозим бўлган. Шартномалари юзасидан 2 544 988 461 сўм маблағ тушган бўлиб, МЧЖ бажарган ишлар ҳажми 1 830 904 700 сўмни ёки тушган маблағнинг 71,94%ни ташкил этган. Кредитор қарздорлик 202 йил 1 декабрь ҳолатига 714 083 761 сўмни ёки тушган маблағнинг 28,06%ни ташкил этади.
Буюртмачилар томонидан тегишли иқтисодий ишлар бўйича судларга жами 3 та жами 659,8 млн. сўмлик қарзларни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилиб, даъво аризалари қаноатлантирилиб, кредитор қарздорлик ундиришликка қаратилган.
Бундан ташқари, “Махсус Кончи Транс” МЧЖсига 2021 йилда 300,1 млн. сўм буюртмачи ташкилотлардан келиб тушган, 2022 йилда эса умуман пул тушмаган. Лекин, шундай бўлсада, ижрочи 2021 йилда 340,2 млн. сўмлик, 2022 йил эса 524 млн. сўмлик транспорт хизматлари кўрсатган.
Мен Сиздан қуйидаги эътирозларимни ваколатингиз доирасида кўриб чиқиб, қонуний қарор қабул қилинишини таъминлашингизни сўрайман:
1. Буюртмачи корхоналарнинг объектлари республиканинг турли ҳудудларида жойлашган бўлиб, йил давомида бундай объектлар 10 дан ортиқни ташкил қилади, масалан объект вилоят ҳудудида бўлса, унга сарфланадиган материаллар бошқа ҳудудда жойлашган бўлади.
Транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар эса буюртмачининг топшириғига асосан хизмат кўрсатади ва айнан қайси объект учун хизмат кўрсатаётганлиги ҳақида маълумотга эга бўлмайди.
Бунинг учун уларда назорат қилиш имкони ва ваколати мавжуд эмас.
Буюртмачиларнинг бир нечта объектлари бўлиб, бир вақтнинг ўзида барча объектларига хизмат кўрсатиб келинган ва кўрсатилган хизматлар учун пул маблағлари кўчириб берилган. Мавжуд кредитор қарздорлик буюртмачи ва ижрочи ўртасида йил якунларига кўра тузилган солиштириш далолатномалари билан тасдиқланган.
Шартнома шартларига кўра, жорий ой ташилган юклар учун товар-транспорт юк хатлари (ТТН) кейинги ойнинг 10 санасигача “Буюртмачи” корхона жавобгар шахслари томонидан расмийлаштирилиб берилади, бироқ йўл корхоналари объектларнинг топшириш (ввод) килиш муддатлари хар хил бўлиб, энг асосийси лойиҳа-смета ҳужжатлари вақтида тайёр бўлмайди. Шунинг учун объектлар қабул қилингандан кейингина, ТТН буюртмачи томонидан инобатга олиниб, расмийлаштирилади. Бунинг учун ҳужжатларни расмийлаштириш 4-5 ойга кечикиб, ҳисоб- варақалар тузилиб ҳисобхонага кирим килинади. Айни шу сабабга кўра, кўрсатилган хизматлар ҳамда ўтказилган маблағлар ўртасида тафовут вужудга келган.
Унитар корхоналари томонидан объектларни фойдаланишга топшириш транспорт хизмати кўрсатилганидан сўнг 5-6 ойдан кейингина амалга оширилади.
Натижада, транспорт хизматлари бир-нечта объект юзасидан амалга оширилиб, объектларни молиялаштириш турли вақтларда амалга оширилиши ва уларни топширишиш муддатлари бир-неча йиллик режага эга бўлгани сабаб, буюртмачи объектларни юзасидан якуни ҳисоб-китобларни амалга ошира олмайди.
Лекин, объектларда ишлар, жумладан транспорт хизматлари ҳам давом этаверади.
Юқорида кўрсатилган учта корхона, буюртмачилар олдида мавжуд кредиторлик қарзларни муддати ўтмаганлиги сабабли 21 БХМСга асосан бухгалтериянинг 60-ҳисобида акс эттириб келган ва даромадга олмаган. Ўз навбатида буюртмачи корхонанинг дебиторлик карздорлиги 21 БХМСга асосан 40 (олинадиган счетлар) ҳисобида акс эттириб келинган ва зарарга олинмаган.
Демак, кредитор қарзни ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб баҳолаш учун ушбу қарзларни ундиришнинг барча имкониятлари (жумладан, даъво аризаси киритиш муддатининг ўтиб кетиши ва оқибатда кредитор корхона ушбу қарзни 6010 ҳисобига, яъни фойдага олиши керак, буюртмачи корхона эса 9720 ҳисобга, яъни зарарга ўтказиб акс эттириши керак) бой берилган бўлиши шарт.
2. Энг асосийси, ижрочилар томонидан хизмат кўрсатмасдан хизмат кўрсатилганлиги ҳақида ҳужжатлар расмийлаштириш ҳолатлари умуман бўлмаган.
3. Буюртмачи ташкилотлар томонидан тегишли судларга мурожаат қилиниб, ижрочилардан кредитор қарздорликни ундириш ҳақида иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорлари қабул қилиниб, ижрога қаратилиши таъминланган. Судлар даъво аризаларини мазмунан кўриб чиқиш давомида, буюртмачи ва ижрочининг ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқлашмаган ва бу ҳақда тергов органларига хабарнома жўнатишмаган.
Энг асосийси, судлар томонидан бирор-бир даъво аризаси даъво муддати ўтганлиги асоси билан уни қаноатлантирмаслик ҳақида қарорлар қабул қилинмаган.
4. Бирор бир шартнома Бухоро вилояти “Автомобиль йўллари бош бошқармаси” томонидан имзоланмаган. Шартномаларда буюртмачи сифатида Бухоро вилоят туман ва шаҳар “Йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари” иштирок этиб, шартномаларни тегишли унитар корхоналарининг масъул шахслари имзолашган. Унитар корхоналари ўз мақомига кўра мустақил юридик шахс бўлиб, уларнинг шартномавий-ҳуқуқий фаолияти ўзларининг раҳбарлари томонидан юритилади. “Автомобиль йўллари бош бошқармаси” раҳбарлари эса унитар корхоналарнинг шартномавий-ҳуқуқий фаолияти юзасидан бирор-бир ваколатга, шунингдек, мажбуриятга ҳам эга эмас.
Мисол учун, Қоровулбозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси низоми умумий қоидалар бўлимининг 10-моддасига кўра: “Корхона 10. Korxona Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз номи давлат тилида ёзилган бланкаларга, думалоқ муҳрга, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамига, шунингдек, хорижий валюта ҳисоб рақамига эга бўлади”.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, жиноят иши тергови давомида унитар корхоналари мансабдор шахсларини жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли бўлган зарар аниқланмаганлиги сабабли, белгиланган тартибда жиноят ишининг Бухоро вилояти “Автомобиль йўллари бош бошқармаси” мансабдор шахсларига нисбатан қисмини, уларнинг ҳаракатида жиноят ҳодисаси мавжуд эмаслиги асоси билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-қисмига кўра ҳаракатдан тугатилишини илтимос қилиб сўраймиз.
Тезкор янгиликлар электрон нашр тахририяти