Murojaat

НЕГА ЮҚОРИ ТУРУВЧИ ОРГАН РАХБАРЛАРИ ХОРАЗМЛИК ФЕРМЕР МУРОЖААТЛАРИНИ НАЗОРАТГА ОЛМАЯПТИ?

ЯНГИ ҚЎМОНДОН ТАЙИНЛАНДИ ЯНГИ НАЙРАНГЛАР БОШЛАНДИ. ШИМОЛИЙ ҒАРБИЙ ОКРУГИГА ЯНГИ ҚЎМОНДОН ТАЙИНЛАНДИ ВА ХАРБИЙ БАЛИҚЧИ БЎЛДИМИ? ЁКИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТОМОНИДАН ЕТИШТИРИЛГАН БАЛИҚЛАРИНИ КУЧ ИШЛАТИШ ЙЎЛИ БИЛАН ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛИНИШИМИ?

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИ АРИҚ ОХУН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ РАҲБАРИ ТОМОНИДАН МУРОЖААТ.

Ушбу мурожаатни назоратга олиб фермерга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

“ЯНГИАРИҚ ОХУН» фермер хўжалигимизга туман хокимининг 2010 йил 3 декабрдаги №823/27-сонли қарори билан “Остона” қишлоғидан 24.0 га ер майдони қўшимча ажратиб берилган.
Ордан 10 йил ўтиб, яни 2020 йил 26 ноябр куни Янгиариқ туман собиқ хокими М.Худайбергановнинг №1690-сонли ноқонуний қарори юқоридаги қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисида”ги қарори билан 973к-контуридан 25.1 гектар кўллар ва суний хавзалар ер ажратиш қисми бекор қилинган.

Собиқ хоким томонидан ноқонуний қарор чиқарилишига Хоразм вилояти, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси собиқ бошлиғи в.б С.Урунбоевнинг “Остона” қишлоғи ер харитасининг 973к- контуридан 53008 харбий қисмга қарашли бўлган 25.1 га ер майдони фермер хужалигимизга ноқонуний равишда қўшимча ажратиб берилганлиги юзасидан киритилган ноқонуний тақдимномаси асос бўлган.

 2020 йил 9-декабр куни кадастри бошқармасидан  туман хокимлигига киритилган тақдимнома ва  тақдимнома киритиш учун асос бўлган барча ҳужжатларни асли билан танишиб чиқиб, улардан белгиланган тартибда нусҳа олинганида Остона” қишлоғи ер харитасининг 973к- контуридан 25.1 га ер майдони 53008 харбий қисмга қарашлилигини тасдиқлови бирон ҳужжат хам мавжуд эмаслиги  аниқланди. 
Шунингдек, “Хорвилерлойиха” Хоразм вилоят бўлинмасидан Янгиариқ тумани бўйича 2010 йилда ўтказилган йўқламга асосан  асосан “Остона” қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 973к- контури 53008-сон харбий қисмга тегишли ҳудуд билан чегара ҳудудда жойлашганлиги кўрсатилган
Булардан ташқари,   ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ  13-АВГУСТДАГИ ПФ-5780 СОН ФАРМОНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН.
Мазкур фармоннинг 5-бандида “2020 йил 1 январдан бошлаб туман ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилсин”-деб аниқ кўрсатилган бўлсада, Янгиариқ туман собиқ хокими М.Худайберганов ваколат доирасидан чиқиб, мазкур Президент фармонига зид ва ғайриқонуний равишда 26.11.2020 йил кунги №1690-сонли қарор чиқарган.

Мурожатимиз бўйича Янгиариқ туман прокурори томонидан Янгиариқ туман собиқ хокими М.Худайберганов ваколат доирасидан чиқиб, мазкур Президент фармонига зид ва ғайриқонуний равишда 26.11.2020 йил кунги №1690-сонли қарор чиқарилган деб топилиб, протест киритилди ва хозирда ишлаб турган хоким томонидан протест каноатлантирилб, юқоридаги Президент фармони ва қонунларга зид ва ғайриқонуний равишда 26.11.2020 йилдаги қарорни бекор қилиш тўғрисида 15.02.2021 йил куни 225қ-сонли қарор чиқарилди.
     Талабимиз қаноатлантирилиб, орадан кўп ўтмай   Янгиариқ туман прокуратурасининг 23.02.2021 йилдаги протестни қайтариб олиш ҳақидаги хатига асосан  фермер хўжалигимиз фойдасига чиқарилган янги қарорни бекор қилиш хақида туман хокими томонидан 243-қ-сонли қарори чиқарилди.  
    Манфаатдорлик қонундан устунлик қилингани учун деб ўйлайман.  Урганч шаҳар харбий прокурори Т.Хамзаев, Шимолий ғарбий округи қўшинлари қўмондони иккаласини  бошқа юқори турувчи прокурорлар орқали босими натижасида амалга оширилди деб хисоблайман.
    Чунки, фемер хўжалигимизга тегишли кўл майдонини қайтариб олиниши хақидаги қарор низоли бўлганлиги сабабли маъмурий судда кўрилиб турган бўлиб,  2010 йил 15 декабр кунги  Янгиариқ туман Хокимлиги  ва фермер хўжалигимиз ўртасида ер участкасини узоқ муддатли яъни 44 йилга тузилган ижарага олиш шартномаси бекор қилинмаганлиги сабабли бизларни кўлдан фойдаланиш ҳуқуқимиз бўлсада, аксинча қўмондонликка қарашли 53008-сонли харбий қисм томонидан кўл атрофи ноқонуний равишда сим тўсиқлар билан ўраб олиниб, хўжалигимиз маблағи хисобига етиштирилган балиқ махсулотлари очиқдан-очиқ, босқинчилик қилиб куч ишлатиш йўли билан талон-тарож қилинмоқда. Туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ва туман хокими хам қонун бизлар тамонда эканлигини билган холда, ожиз ахволда хеч қандай харакат қилиб билмасдан ўтририбдилар.
Юқоридаги босқинчилик ва талончилик бўйича Урганч шаҳар харбий прокурори Т.Хамзаев, Шимолий ғарбий округи қўшинлари қўмондонини аниқ хабари бўлган холда, улар томонидан харбий қисм командири ва қўмондонлик юристи З.Жумаевларнинг қўли билан бир неча кундан буён кўлдаги балиқлар кўз олдимизда талон тарож қилинишига йўл қўйиб, келмоқдалар. Хатто ушбу шахслар мулк ҳуқуқи, мулк дахлсизлиги қонунларига хамда мудофа тўғрисидаги қонунларни четлаб ўтиб, фермер хўжалиги аъзоларига куч ишлатишга, хар биримизга ўнтадан солдат билан ташланиб қўлларимизни қайириб мулкларимизни хеч қандай рухсатсиз тинтув ўтказишга шароит яратиб бермоқдалар. 
        Хўжалигимизнинг хисоботига асосан ўтган йилдан 40.0 тонна балиқ махсулоти қолганлигидан шунингдек 2020йил 13-май кунги шптномага асосан харбий кисм худудидаги кулда етиштирилган 70тонна балик етиштирилганлигидан хам қўмондонлик юристи З.Жумаевнинг хабари бўлган холда бугунги кунга қадар 120 тоннга яқин махсулотимиз бизларни худудга киритмаган холда бошқа балиқчиларни кўл худудига очиқдан-очиқ  киртиб балиқларни ушлатиб, кўз олдимизда сотиб турибдилар.
    Чунки, Сай харакатларимиз натижасида сув хўжалиги вазирлигининг рухсати иблан  шу худуддан ўтган Эски озерний коллекторига сув тусувчи иншоат куриш ва коллекторлар қазиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун ўтган 2020 йилнинг ўзида  икки милярд сўм (шундан бир ярим милярд сўми банк кредити асосида) миқдорида инвестиция киритилди. Шунингдек, етиштирилган балиқлар билан хисоб китоб қилинганда ушбу худудга киритилган инвестиция миқдори ўн милярд сўмни ташкил этади.
Булардан ташқари, собиқ қўмондон Д.Чориев раҳбарлигида, фермер хўжалигимиз билан 53008-харбий қисм хамда Шимоли ғарбий харбий округи кўшинлари кўмондонлиги ўртасида Шерикчилик асосида харбий кисмга қарашли Янгиариқ дала ўқув маркази худудида қишлоқ хўжалиги балиқ махсулотларини етиштириш ва ишларни бажариш тўғрисида 2020 йил 13 май куни №1-сонли  шартнома тузилди. Д.Чориев қўмондонлик вазифасидан сентябр ойида кетгач янги қўмондон лавозимига Фарход Набижонович келгач  юрист З.Жумаев орқали шартномага асосан катта пул сарфланганлиги хамда эндиликда 53008-харбий қисмга қарашли дала ўқув маркази ҳудудида хўжалигимизга қарашли кўл билан қўшиб хисобланганда 150.0 га кўл майдонидан тўлиқ фойдаланиш имконияти бўлганлигини билган  ҳолда хамда шу кўлларга қанча пул эвазига бўлса хам эгалик қилишга даъвогарлар пайдо бўлганлигидир.
Чунки, кўлдаги балиқларимиз асосан она (матки) балиқлар бўлиб, хозир кунда бу балиқнинг хар бир килограмми 60.0 минг сўм бўлиб, ушбу балиқлар хозирги кунда сотилса уч ярим милярд сўмни  ташкил этади.

2020 йил 13 сентябр куни Урганч харбий прокурори Т.Хамзаев харбий прокуратурага чақириб, харбий қисм билан шерикчилик асосида олинган кўлни бир қисмини  У.Бекчановга бериш хақидаги талаби бажарилмаганидан кейин эртаси 14 сентябр куни  У.Бекчанов норасмий равишда рахбарлик қилиб келаётган «QORIQTOM GOLDEN FISH” МЧЖ билан 4-сонли шартнома тузилиб, МЧЖ томонидан 50.0 млн сўм ўтказиб берилганлиги яққол далилдир.
Шундан бир кун олдин  қўмондонлик юристи З.Жумабоев, харбий қисм билан тузилган шартномага ўзи имзо қўйган бўлсада, тан олмаслигини  20 тонна балиқ топширишимизни ва 50.0 млн сўм пул ўтказиб беришимизни, ё бўлмаса барча кўлларни қай йўл билан бўлса хам қайтариб олишларни, бу шахсан қўмондон Фарход Набижановичнинг талаби эканлигини айтган эди. Юрист З.Жумаевнинг гапи тўғри бўлиб чиқди.  Эртаси куни юқоридаги  шартнома тузилди. Орадан кўп ўтмай Урганч харбий прокурори томонидан хўжалигимиздан пул ундириш бўйича судга беришдан бошлаб турли хил провокацион харакатлар бошланди.
Бу харакатлар олдин пухта тайёрланган бўлиб, хатто харбий қисмга қарашли дала ўқув маркази ер харитасига хўжалигимизга қарашли кўл майдонини киритиб, сохта хужжатлар асосида кўлни ўзлаштириш каби тубан харакатлар амалга оширилган.
“ ЯНГИАРИҚ ОХУН`` фх раҳбари                        И.Собиров

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button