BuxoroMurojaatProkuratura

НОҚОНУНИЙ ҚУРУЛМАНИ КИМ НАЗОРАТГА ОЛАДИ?ҚОНУН УСТИВОРМИ ЁКИ …

  Белгиланган қонун талабларига риоя қилмаслик қандай оқибатларга олиб келишини яқинда Фарғона вилоятида қўп қаватли уй-жойлар ҳамда ёқилги  қуйиш  шахобчаларининг жойлашуви бўйича қурилиш нормаларига риоя  қилинмай уйлар қурилганлиги сабабли  нохуш холат юз бериб  кўплаб инсонлар хаёти хавф  остига қолиб хатто ўлим келиб чиқганлигини  гувохи бўлдик.Худди шу холат  такрорланмаслиги сабаб олдини олиш мақсадида Бухоро шахар жойлашган “ROYAL GAZ SERVISE” МЧЖ рахбари томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчининг таъкидлашича   “ISLAM  MEGA STRОY GARANT” МЧЖ  амалдаги ШНК миёрий хужжат талабларини бузиб кўп қаватли уй жойлар қурилишини бошланганлигидан норозилигини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга

Бош прокурор Ниғматилло Йўлдошевга

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй жой комунал хўжалиги вазири Хидоятов Шерзод Саиджоновичга мурожаат .Ушбу мурожаатни назоратга олиб МЧЖ рахбарига амалий рдам беришингизни сўраб қоламиз.

Бухоро шаҳрининг Дилкушо кўчасида жойлашган “ROYAL GAZ SERVISE” МЧЖ 2004  йилдан бошлаб  автомобилларга   суюлтирилган газ ҳамда  ёқилғи  куйиш  фаолияти билан шуғулланиб келади.

2024 йил феврал ойида Бухоро вилоят  Қурилиш ва уй-жой                                                   комунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура ва шаҳарсозлик                                                                                     кенгаши, Бухоро  вилоят Қурилиш ва  уй-жой комунал хўжалиги сохасида ҳудудий  назорат қилиш инспекцияси сўнг Бухоро вилоят прокурорига аризалар билан мурожаат қилиб, Бухоро шаҳрининг Дилкушо кўчасида жойлашган “ROYAL GAZ SERVISE” МЧЖнинг  ён ғарб томонидан  “ISLAM  MEGA STRОY GARANT” МЧЖ амалдаги  ШНК 2.09.20-08 мейёрий ҳужжат талабларини бузиб кўп каватли уй-жойлар қурилишини бошлаганлиги сабабли қонун бузилишларини бартараф  этишни сўраган 

Бухоро вилоят  Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги бошқармаси  ҳузуридаги   архитектура  ва шаҳарсозлик кенгашининг 2024  йил  24   май  кунидаги 21/1 сонли йигилиш баёни  билан кенгашнинг 2022 йил 30 сентябрдаги 31-сонли йиғилиш баённомасининг  химоя  зонаси қисми  бекор килинган эди.  

Бироқ “ISLAM  MEGA STRОY GARANT” МЧЖ га  кенгашнинг 2022 йил 30 сентябрдаги 31-сонли йиғилиш баённома қабул қилишда амалдаги ШНК 2.09.20-08 мейёрий ҳужжатлари талабларига  риоя қилмаганлиги ўз исботини топган бўлсада маиший хизмат кўрсатиш ва юкори қаватларида турар-жой хамда мансарда қават биноси жойлашувини ажратишда  оралик масофага риоя қилмасдан юқоридаги қонун бузилишлари бартараф қилинмай  ваколатли ташкилотлар томонидан  рухсатнома  берилмасдан ўзбошимчалик  билан  қурилган 4 чи каватида  тўхтатилган бўлиб  2025  йил 13  январь кунидан бошлаб 1 хафта  даъвомида   1  кават   бино  5  чи кавати  барпо этган.

 Бухоро вилоят  Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги бош бошқармаси  ҳузуридаги   архитектура  ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан  ҳам “Islam Mega Story Garant”  МЧЖга  2022 йил 30 сентябрдаги 31-сонли йиғилиш баённомани қабул қилишда амалдаги ШНК 2.09.20-08 мейёрий ҳужжатлари талабларига  риоя қилмаганлиги сабабли  қурилиши мўлжалланган уй жойларнинг қанчалик қонун талабларига риоя  қилинмасдан келаётганлиги  сабабли қонун бузилишлари  ҳамда  қурилмаларни бартараф этилишини  назоратингизга олишингизни сўраб қоламиз.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button