BuxoroSud

  Одам савдоси билан шуғулланган шахслар озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Бир нафар фуқарони Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига ўзининг разил мақсадларига эришиш учун юбормоқчи бўлган О.А ва Ж.С лар ўзларининг қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришди.    

   Маҳкумлардан бири О.А Бухоро шаҳрида туғилган, судланмаган, иккинчиси  Ж.С эса Когон туманида туғилган бўлиб олий таълим муассасасининг талабаси ҳисобланади. Ушбу шахслар  жабрланувчи Ш.Б нинг номига ўзларининг ҳисобларидан авиа чипта  олиб бериб кейинчалик, Ш.Б Истамбулга боргач унинг даромадларига шерик бўлишни мақсад қилишади. О. А ва С.Ж лар ўзларинг мақсадларига эришиш мақсадида жабрланувчи Ш.Б  чет элга бориб мўмай пул орттиришга даъват қилишади. Улар Ш.Б га чет элда танишлари борлигини, авиачипта, кундалик харажатларни барчасини қоплашларини ваъда қилишади. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, О.А ва Ж.С лар Бухоро аэропортида ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Суд мажлисида иккала судланувчилар ҳам ўз айбларига қисман иқрорлик билдириб, қилмишларидан пушаймон эканликларини айтиб ўтишди. 

Айдорларнинг жиноятлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “e” ,банди билан малакаланган. Суд уларнинг иккаласига ҳам озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.

    Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судяси М.М. Бобоев

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button