ОТАСИНИ ҚАРЗИ ДЕБ ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАНИ ЎҒИРЛАБ КЕТИШГАН.БУХОРО ИИБ ВА ПРОКУРАТУРА НЕГА ЖИМ?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилло Йўлдошевга
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири Пўлат Бобожоновга
Мен Нарзуллаева Шахноза Бухоро вилояти Пешку тумани Гулхалон қишлоғида яшойман. 4 нафар фарзандим бор.Эрим Шарипов Азиз 2019 йилдан буён Қарақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Нажмиддин Кубро кўчасида яшовчи Абдурахмонов Санжар Саъдуллаевич билан савдо –сотиқ (яъни ем шулха) билан шуғулланар эди.
2022 йил январь ойида Абдурахмонов Санжар эрим Шарипов Азизга катта сумма қарзинг бор деб тухмат қилиб босим қила бошлади. Феврал ойининг 26-27-28 кунлари Абдурахмонов Саъдулло ва хотини 3 кун уйимизга келиб бизларга босим ўтказди.Абдурахмонов Санжар ва шафёри сардор каптиваавтомашина билан келиб воега етмаган фарзандим Мирсаидов Асилбекни зўрлаб машинага миндириб ўғирлаб Самарқанд шахрига олиб кетган.
Мен эшитиб хушсиз бўлиб йиқилдим ,тез ёрдам машинаси келиб мени тиббий ёрдам кўрсатди.Абдурахмонов Санжар эрим Шарипов Азиз телефонидан ўғлинг мен билан деб расм ташлаган .Ўғлинг Асилбек кечқурун 22:00 ларда кириб келади.Ўғлинг мен билан деб расмга тушиб телеграмига ташлаб берган.Агар бировга айтсанг ўғлингни қайтиб кўрмайсан деб тахдид қилган.
2022 йил 3 март куни кечқурун соат 23:00 ларда Абдурахмонов Санжарнинг онаси,укаси,шафёри келиб зўравонлик қилиб “ИСЮЗИ” юк машинамизни олиб кетишмоқчи бўлишди.Қариндошлар келиб уларни хайдаб юборишди.
2022 йил 26 март куни Абдурахмонов Санжар эрим Ширинов Азизга тухмат қилиб Пешку тумани Ички ишлар бўлимига ариза қилган .
2022 йил 1 апрел куни мен ички ишларга ариза билан мурожаат қилдим ўғлимни ўғирлаб кетилгани масаласи бўйича афсусски шу кунгача аризам жавобсиз қолди.
Бухоро вилоятида адолат борми ? бу вилоятда ИИБ ва прокуратура шу кунгача ишни ёпиб келмоқда . Мен яна кимга мурожаат қилишим керак .
Сиздан илтимос менинг мурожаатимни назоратга олиб вояга етмаган Асилбек ўғлимни ўғирлаб кетган Қарақалпоқ вилоятида яшовчи Абдурахмонов Санжарга чора кўришингизни сўраб қоламан.