Президент топшириғини бажармаган амалдорларга чора кўрилмаслигига ҳам анча кўникиб қолдик…
Жаноб Қўчқоров! Жаноб Ишметов!
Президент топшириғини қачон бажарасизлар энди?
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари томонидан саноатда ишлатиладиган формалин маҳсулоти нархи жаҳон нархларидан анча қиммат эканлигини танқид қилинган эди.
Муаммога кўра, ушбу топшириқни Жамшид Қўчқоров ва Тимур Ишметов бажаришлари лозим бўлса-да, минг афсуски, бугунги кунга қадар топшириқ тўлиқ(!) бажарилгани тўғрисида бирор бир маълумотни кўрмадик.
Ушбу топшириқ бажарилмаётгани тўғрисида кўплаб танқидий материаллар ҳам берилди
Нима ҳам дердик, амалдорлар томонидан Президент топшириғи очиқчасига бажарилмаслиги ва бунинг учун ҳеч қандай чора кўрилмаслигига ҳам анча ўрганиб қолдик холос…
Ҳолат бўйича айбдор мутасаддиларга кескин чора кўришни сўраб қоламиз.