Bo'limsiz
Президентлик сайловида фойдаланиладиган сайлов бюллетени намунаси эълон қилинди
Сайловчилар буни билиши шарт: ўзингиз ёқлаб овоз бермоқчи бўлган номзоднинг рўпарасига ёки ➕, ёки ✔️, ёки✖️белгисини қўйишингиз керак. Аммо қолган номзодлар рўпарасига умуман тегмасдан, бўш қолдириш керак.
Кўпчилик ўзи ёқлаган номзод рўпарасига ➕ (плюс) қўядида, қолган 4 та номзод рўпарасига ✖️(икс) қўйиб чиқади. Бу — нотўғри. Бундай бюллетен бузилган деб топилади ва овоз ҳисобланмайди.
Шу сабаб фақат битта номзодга белги қўйиб, қолганларини бўш қолдириш керак.