Жорий йилнинг 26 январь куни “YouTube”ижтимоий тармоғида “ПРЕЗИДЕНТ!!! ВИЛОЯТЛАР КЕСИМИДАЯМ ҚАТТИҚРОҚ ҚАРОРЛАР ЧИҚАРИНГ” номли видео лавҳа жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 13.12.2018 йилдаги ҳукмига асосан судланувчи Қурбонов Собир Саидович Жинояткодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а,в” бандлари билан айбланиб, суднинг ижро варақасигаасосан С.Қурбоновдан жабрланувчи О.Қамбарова фойдасига 1,1 млрд. сўм, жабрланувчи С.Собиров фойдасига 131,5 млн. сўм ундириш белгиланган.
Ижро ҳужжати қарздорнинг охирги турар жойи ўзгарганлиги учун 08.11.2022 йилда Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилганда, унинг таъсисчилигида “SANJAR KAPITAL REPAIR” МЧЖ давлат рўйхатидан ўтганлиги, мазкур МЧЖда 88,2% миқдорда улушдорлиги аниқланиб, давлат ижрочиситомонидан 08.11.2022 йилда таъсисчи улушига тақиқ қўйилган.
Шунингдек, Давлат кадастрлар палатаси Бухоро шаҳар филиалининг маълумотига кўра, Бухоро шаҳар, Намозгоҳ кўчасида жойлашган “қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхона ер майдони” ҳамда “қурилиши тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ва коттедж биноси” айнан “SANJAR KAPITAL REPAIR” МЧЖга тегишли эканлиги аниқланган.
Шу боисдан, ундирувни “SANJAR KAPITAL REPAIR” МЧЖга қарашли мол-мулкларга қаратиш юзасидан жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига мурожаат қилинган ва суднинг 27.12.2022 йилдаги ажримига кўра, 13.12.2018 йилдаги ижро ҳужжати бўйича ундирувни “SANJAR KAPITAL REPAIR” МЧЖнинг С.Қурбоновга тегишли улушига, мол-мулкига қаратиш белгиланган.
Қарздор С.Қурбонов ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб, етказилган моддий зарарни тўламаслик мақсадида “SANJAR KAPITAL REPAIR” МЧЖга тегишли нотурар мол-мулкларнитурмуш ўртоғи Г.Юлдашева номига расмийлаштириб, ижрони чалғитишга уринган.
Ундирувчи О.Қамбарова ва С.Собировларнинг фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига киритган даъво аризаси натижасига кўра, суднинг 25.01.2023 йилдаги “Даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида”ги ажрими қабул қилиниб, унда қарздор С.Қурбоновга нисбатан ундирувни эр-хотиннинг умумий мулкига қаратиш мақсадида, қарздор С.Қурбоновнинг қонуний турмуш ўртоғи Г.Юлдашевага тегишли Бухоро шаҳар, М.Торобий МФЙ, Намозгоҳ кўчаси 8/1-уй манзилида жойлашган нотурар бино-иншоотларни тассаруф этиш, ҳадя қилиш ва бошқача тарзда бегоналаштиришни тақиқлаш белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 13.12.2018 йилдаги ижро ҳужжати талабларини бажармаган қарздор С.Қурбонов ва турмуш ўртоғи Г.Юлдашевага тегишли эр-хотиннинг умумий мол-мулкларини бегоналаштиришни олдини олишборасида чиқарилган суд ҳужжатининг ижроси таъминланиб, давлат ижрочиси томонидан тақиқ қўйилган.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда,амалга оширилган ишлар ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси