BuxoroMIB

Р А С М И Й   М У Н О С А Б А Т

“YouTube ижтимоий тармоғида“QALAMPIR.UZ” томонидан жойлаштирилган МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИНИ БАЖАРМАЙДИМИ ЁКИ ГАП МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАМИ? номли видео лавҳа юзасидан.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

​Аниқланишича, Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор Бухоро вилоят Маданият бошқармасидан ундирувчи Ш.Ўринов ва 8 нафар ходимлар фойдасига 230.098.332 сўм устама, давлат фойдасига 12.512.371 сўм давлат божи жами 242.610.703 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлар мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг 15.09.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор Бухоро вилоят Маданият бошқармасининг банкдаги барча ҳисоб рақамларининг чиқим қисмига банд солинган ҳамдақарздор балансидаги 2 та автотранспорт воситаси ва 38 та кадастр объектларига таъқиқ қўйилган.

Ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан белгиланган муддатда таъминланмаганлиги боис, давлат ижрочисининг 22.12.2022 йилдаги қарори билан Бухоро вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Д.Нематовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасига асосанмаъмурий жарима қўлланилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 7 январь куни қарздор балансида бўлган 80 378 SBA давлат рақам белгили, “SAZ NP 26” русумли йўловчи ташувчи автобус хатланиб, баҳолаш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Baholash va Ekspertiza” МЧЖга тақдим этилган.

“Baholash va Ekspertiza” МЧЖнинг 23.01.2023 йилдаги хулосасига асосан қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаси 367.600.000 сўмга баҳоланган.

Қарздорлик 10 кунлик муддатда бартараф қилинмаган тақдирда автотранспорт воситаси “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиб, реолизация қилиш чоралари кўрилиши ҳақида қарздор Бухоро вилоят Маданият бошқармасига огоҳлантириш хати берилган.

Ҳозирда, қарздорга тегишли автотранспорт воситасини “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Келгусида, автотранспорт воситаси сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Ижро ҳаракатлари давомида “SAZ NP 26” русумли йўловчи ташувчи автобус хатланганлиги ва қарздорликни қоплаш учун етарли бўлганлиги учунқарздорга тегишли бўлган 80 110 DAV давлат рақам белгили “LACETTI” русумли автотранспорт воситасига ундирув қаратилмаган.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button