BuxoroMIB

Р А С М И Й  М У Н О С А Б А Т

Интернет Telegram тармоғидаги “Kusherbayevga-murojaat” каналида жойлаштирилган Халқ банки юристининг Саккиз ой ўтган бўлса-да, МИБ ижро варақаси қабул қилмаяпти” мурожаати юзасидан

​Хабарда, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 18.03.2022 йилдаги қарорига асосан “THE GREAT ELOQUENT” оилавий корхонасидан 335.000 евро миқдорида пул ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш белгиланганлиги, орадан 8 ой вақт ўтган бўлса-да, тегишли МИБ томонидан ижро варақаси қабул қилинмаётганлиги билдирилган.

​Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, Фуқарлик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 18.03.2022 йилдаги 2-2005-2201/472-сонли ижро варақасига асосан қарздор “THE GREAT ELOQUENT” оилавий корхонаси ва “АZAM– JUMA ZAMINI” фермер хўжалигидан (кафиллик суммаси 5.150.000.000 сўм доирасида) “Халқ банки” Вобкент филиалининг фойдасига 335.845 Евро, ундириш, ундирувни 8 нафар қарздорларнинг (ижро варақасида кўрсатилган) мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати дастлаб, 27.05.2022 йилда Бюронинг Вобкен туман бўлими иш юритувига келиб тушган. 

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг          8-моддаси,3-банди талабларига жавоб бермаслиги яъни, ҳар бир солидар қарздор бўйича индекс рақамлар ва қарздорларнинг юридик манзиллари алоҳида кўрсатилмаганлиги, 8 нафар қарздор бўйича онлайн ижро ҳужжатлари электрон тақдим қилинмаганлиги, шунингдек, ижро ҳужжатида қарздорлик 335.845 Евро кўрсатилган бўлсада, “МИБ-портал” дастуриахборот панелида ушбу сумма 335.845 сўм қийматида қайд қилиниши, бундан ташқари, гаров билан таъминланган ижро ҳужжатлари бўйича гаров шартномаси ижро ҳужжатига илова қилинмаганлиги сабабли мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочилари томонидан камчиликлар бартараф қилиниши учун такроран 6 маротаба қайтарилган.

Ҳозирга қадар, ижро ҳужжатидаги камчиликлар бартараф қилиниб, қайта ижрога тақдим қилинмаган.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button