BuxoroMIB

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 1 март куниhttps://t.me/tezkor_uz_yangiliklar/23824 ижтимоийтармоғида жойлаштирилган АҲОЛИ НИМАДАН НОРОЗИ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИ КИМ НАЗОРАТГА ОЛАДИ? сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинган эди номли танқидий хабар ёритилди.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

​Ушбу хабарда, мурожаатдан сўнг, Кадастр агентлиги Бухоро шаҳар бўлими даъво аризасига асосан Ш.Б.Кароматова томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни буздириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 18.10.2022 йилдаги қарори чиққанлиги,ўзбошимчалик билан қурилган иншоот 4 ойдан буён бузилмай, Бухоро шаҳар МИБ ходимлари пайсалга солиб келаётганликлари билдирилган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Бухоротуманлараро судининг 18.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Бухоро шаҳар Алпомиш кўчаси ҳудудида 170,0 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан ўрнатилган енгил конструкцияли бино-иншоот қарздор Ш.Б.Кароматова томонидан ёки унинг ҳисобидан бартараф этиш тўғрисидаги ижро ҳужжатиБюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига 15.02.2023 йилда келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаситалабларига мувофиқ иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжатининг мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. 

Ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан жорий йил 2 март куни ижро ҳаракатлари тайинланиб, даъвогар Кадастр агентлигининг Бухоро вилоят бошқармаси мутахассислари ва бошқа маъсул ташкилотлар вакиллари иштирокида ижро ҳаракатларини ўтказиш жараёнида қарздор томонидан бино-иншоотнинг кадастр йиғма жилди, олди-сотди шартномаси ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганликтўғрисидаги гувоҳномалар тақдим қилинган.  

Мазкур кадастр ҳужжатларни тегишли тартибда ўрганиш лозимлиги инобатга олиниб, давлат кадастрлар палатаси Бухоро шаҳар филиалининг 03.03.2023 йилдаги 15/409-сонли хатига асосан ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилди.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади. 

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button