Jinoyat
Самарқандда террористик ташкилотлар тарафдорларини Сурия давлатига чиқиб кетиши олди олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда, жорий йилнинг 3 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбир доирасида Самарқанд шаҳрида яшовчи “Д.Я.” ва “Ф.М.”лар 8 нафар маҳаллий фуқаролар билан биргаликда, ижтимоий тармоқларда виртуал жамоат тузиб, “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари ва келгусида мазкур гурухнинг 2 нафар аъзолари Сурия давлатига “жиҳод” қилиш мақсадида, чиқиб кетишни режалаштирганлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида, “виртуал жамоат” аъзоларнинг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилди.
Ҳозирда, мазкур шахсларга нисбатан тергов харакатлари олиб борилмоқда.