Tezkor-yangiliklar.uz электрон нашр тахририятимизга Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Қурбонов Зокиржон Жўрақулович томонидан мурожаат келиб тушди .
Фуқаро мурожаатида ўзини журналист деб таништирган Беҳруз Казимовнинг YouYube орқали «Элпарвар» канали номидан чиқарган видео мурожаатларидан норозилигини ҳамда асоссиз шахсни обрўсизлантириш эканлигини билдирган. “Ғиждувондаги текшир текширлар тугайдими? Вазир нега жим?” ,“Отасидан нафратланадиган болалар Ғиждувонда шикоят қилиш хуқуқидан фойдаланиб хатто ўз оиласини ҳам аямаган акамиз” сарлавҳали видеолар YouTube каналида асоссиз ёритганлигидан норози.
Мурожаатни ўрганиш мақсадида бориб жойига ўргандик ва мурожаатчи билан суҳбатлашдик .Аслида ҳолат қандай бўлган ?
Ўзини журналист деб таништирган Беҳруз Казимов аслида ким?
Ахбарот ва оммоввий коммуникатциялар агентлигининг хатида элпарвар веб сайт ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги шунингдек Казимов Беҳруз Ҳотам ўғли ОАВ да фаолият кўрсатмаслиги тўғрисида маълумот берган.Биз «Элпарвар» таҳририяти раҳбари билан боғланганимизда Беҳруз Казимов олдин қисқа муддат директор лавозимида ишлаганини июль ойининг охирида лавозимидан бўшатиб у билан ҳозирги кунгача ҳамкорлик қилмаётгани айтди.
Блогернинг мурожаатчи Зокир Қурбоновни ижтимоий тармоқ орқали оилавий муаммоларини олиб чиқиб ,ёритиб обрўсизлантиришидан мақсади нима эди?
Иккинчи томонни ўрганиш мақсадида Ғиждувон туманининг Дегрезон маҳалла раиси билан телефон орқали боғландик ва Зокирнинг оиласи аёли болалари билан суҳбатлашмоқчи эканлигимизни ва бизларни улар билан учраштиришни сўраганимизда ,махалла раиси мурожаатчининг оиласи бизлар билан учрашишни ва интервю беришни хохламаганини билдирганлини айтди..
Шахсни сабабсиз обрўсизлантиришнинг жазо муқаррардир! Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб ёлғон ахбарот тарқатиш холатлари учрамоқда . Ўзбекистон қонунлари билан мустаҳкамланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатишда жавобгалик белгиланганлини унутмамлигимиз керак!