BuxoroJinoyat

Тўрткўл тумани ва Бухоро шаҳрида ер сотмоқчи бўлган фуқаро ва собиқ мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан 10 сотих ер майдонини ажратиб берилишини ижобий ҳал қилиб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 9 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси собиқ мутахассиси С.К. фуқаро Н.нинг ишончига кириб, ўз хизмат фаолияти давомида Бухоро шаҳар ҳокимлиги захирасидан 1 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, тадбир жараёнида 100 АҚШ долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t.me/Department_uz

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button