Бу йилги қишнинг анча совуқ келиши электр энергияси ва табиий газнинг кундалик ҳаётимизда қанчалик зарур эканлигини маълум қилди. Энергетика тизимини замон талабига мослаштириш ўз навбатида катта маблағ талаб этади.
Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ тўловига келганда бўйин товлаётганлар вақарздорликни ундириш бўйича судларга даъво аризалари киритиш таъминотчи корхоналар учун ноодатий ҳолат эмас.
Ҳозирги кунда электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарз ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари назоратга олинган ва бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “Миршод Барака обод” МЧЖдан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 154.714.000 сўм қарз ундириш ҳамда “Саноқул Бобомурод” МЧЖдан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 163.868.194 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорларга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, табиий газдан бўлган қарздорликни бартараф қилиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздорлик ўз вақтида бартараф қилинмаган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан жорий йилнинг 10 февраль куни амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Миршод Барака обод” ва “Саноқул Бобомурод” МЧЖлардан қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатлари ижроси таъминланди.
Ҳозирда, электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарз ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси