ТЕРГОВЧИ ЎҒЛИМГА “7-8 ЙИЛ ҚАМАТИБ ЧИРИТИБ ” ЮБОРАМАН ДЕБ ҚЎРҚИТГАН. ҚОНУННИ ЧЕТГА СУРИБ, АЙБДОРЛАР ОРҚАСИДАН ЮРГАН ТЕРГОВЧИ
Караколпокистон Республикаси
Тўрткўл тумани “Шўрахон” ОФЙда яшовчи Хайитова Элинора Рахмоновна
томонидан
МУРОЖААТ
( ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКТУРАТУРА ТЕРГОВЧИСИ РЕЙМОВ ЖАСУРНИНГ ХАТТИ ХАРАКАТИГА КИМ ЧОРА КЎРАДИ?)
“XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг ЧЭКИ “SAVDOGAR” АТБ Тўрткўл филиалидан олган 2.000.000.000 (икки миллиард) сўм миқдорида олган кредит маблағини ўзлаштирганликда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда қасддан бўйин товлаганликда ҳамда савдо қоидаларини бузганликда корхона раҳбари Тожимбоев Самойиддин Хамза ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан жиноят ишини Департаментининг Тўрткўл туман бўлими бошлиғи Ў.Давлетов томонидан жиноят ишини қўзғатиб ва дастлабки теров ҳаракатларини олиб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш тергов бўлими топширилган.
Теров бўлими катта терговчиси Реймов Жасур жиноят ишини тергов қилишда дастлаб корхона раҳбари сифатида ўғлим Самойиддинни қамоққа олди.
Шундан сўнг, тергов ҳаракатлари ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилишига умид қилиб келаётганлигимиз пучга чиқди, яъни терговчи Ж.Реймов тергов ҳаракатларини бир томонлама ва нохолисона олиб боряпти.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси терговчиси Реймов Жасур томонидан ўғлим Самойиддинни процессуал тартибда ушлаган куни, яъни 2021 йил 16 октябрь куни ўғлим Самойиддиннинг корхонасига тегишли бўлган муҳри ва штампини ноқонуний равишда терговчи Реймов Жасур олиб қўйган.
Ахир прокуратура терговчисининг корхона муҳри ва штампини олиб қўйишга ким ҳуқуқ берган. Бундай ҳуқуқ Ўзбекистоннинг бирор бир қонунида йўқку ахир. Ўғлим Самойиддиннинг қамоққа олинган кунидан ҳозирги кунга қадар корхонанинг тадбиркорлик фаолияти бўйича ҳуқуқларини терговчи Реймов Жасур сунъий равишда таъқиқлаб қўйди.
Корхонанинг бугунги кундаги раҳбари Низомиддин томонидан тадбиркорлик қилишида унинг ҳам ҳуқуқларини ҳам терговчи Реймов Жасур томонидан сунъий равишда тўсиб қўйилди.
Ўғлим Самойиддин томонидан “Муштарий Муқаддас” хусусий корхонаси ўртасида картошка етказиб берилиши билан боғлиқ доверреност ва юк хатларининг умуман расмийлаштирилмаганлиги дастлабки терговнинг боришида тўлиқ исботланган эди.
Корхонанинг муҳри ва штампларини терговчи Реймов Жасур томонидан олиб қўйилишида Ғиждувон туманида яшовчи Зайниев Шахбоз билан биргаликда “Муштарий Муқаддас” хусусий корхонаси ўртасида тузилган доверреност ва юк хатларида корхонанинг муҳри ва штампларни дастлабки тергов вақтида босилган ва ўғлимнинг имзолари сохталаштирилган.
Бунинг исботи сифатида 2021 йил 18 ноябрь куни соат 15 дан 17:30 ларга қадар ўғлим Самойиддинни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг тергов бўлимига тергов қилиш учун олиб келтирилган эди.
Бироқ, шу куни адвокатимиз томонидан терговга соат 17;40 ларда терговга боргунига қадар ўғлим Самойиддинни канвой сақлаб турган хонада терговчи Реймов Жасур томонидан ўғлимнинг олдига бориб ундан сени Зайниев Шахбоз билан адвокатингни иштирокисиз учраштираман, 830.000.000 сўмлик картошкани Зайниев Шахбоздан олганлигингни ва 500.000.000 сўмга Айитов Шухратга ҳеч қанақанги гурунг бермаганлингни айтиб бўйнинга олсанг сенга ердам бераман, Зайниев Шахбоз ҳам пулларни тўлашга ёрдам беради деб терговчи Реймов Жасур ўғлимни кўндиришга ҳаракат қилган.
Бироқ, ўғлим Самойиддин терговчи Реймов Жасурнинг ноқонуний талабидан норози бўлганидан сўнг терговчи ўғлимни сенга нисбатан шундай жиноят ишини тайёрлайки сени 7-8 йилга қаматиб чиритиб юбораман деган.
Шунингдек, терговчи Реймов Жасурнинг ноқонуний ҳаракатларидан бири сифатида шуни айтаманки турмуш ўртоғим Мадаминов Ҳамзани жиноят ишида ўғлимга ҳимоячи сифатида иштирок этиш учун ўғлим Самойиддин томонидан октябрь ойида берилган аризаси бўйича терговчи Реймов Жасур томонидан Республика прокурорининг 1-ўринбосари рухсат беришмади деб бизни шу кунга қадар алдаб келди.
Ахир жиноят ишида терговчи мустақил бўлса, Республика прокурорининг 1-ўринбосари отанинг ноҳақ қамоққа олинган ўғлига ҳимоячи сифатида иштирок этишига нима дахли бор, ёки нима учун рухсат бермас экан
Буларнинг барчасини терговчи Реймов Жасурнинг ўйинларидир.
Ушбу жиноят ишида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг юқори лавозимда ишлаётган мансабдорларнинг ноқонуний аралашаётганлиги кшринмоқда.
Чунки, бунинг исботи сифатида дастлабки 2 та видео мурожаатим бўйича жиноят ишини Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси коррупцияга қарши курашиш тергов бўлими иш юритувидан олинмаган ва ҳаттоки жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини ҳали ҳам терговчи Реймов Жасур давом эттиряпти.
Ўғлим Самойиддинга нисбатан юритилаётган жиноят ишини Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларини ўтказилишида норозиман.
Шунинг учун ушбу жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иш юритувига олинишини илтимос қиламан ҳамда тергов ҳаракатларини олиб борилишини Бош прокурор Ниғматилло Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалом Азизов, Президент администрацияси бошлиғи Зайнилобиддин Низомиддинов ва Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаевалар томонидан назоратга олишларини илтимос қиламан.