Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судитомонидан жорий йилнинг 3 ноябрь кунисудланувчи Нурмуродов Нодир Ориповичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг165-моддаси 2-қисми “а” банди билан ҳукм ўқилди.
Иш тафсилотлари кўра, Н.Нурмуродов у 2022 йил март ойининг ўрталарида текин даромад орттириш мақсадида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, таниши, вояга етмаган Саидова Саида Исомиддин қизи билан ўзининг уяли алоқа воситаси орқали суҳбатда бўлиб, вояга етмаган С.Саидовадан унинг ички кийимда тушган фотосуратини “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали олиб, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган ушбу фотосуратни яқин қариндошлари ҳамда бошқа шахсларга ошкор қилиш билан қўрқитиб, фотосуратларни тарқатмаслик, уларни ўчириб юбориш ва уни бошқа безовта қилмаслик эвазига 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб, уни мазкур пул маблағларини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, С.Саидова томонидан 2022 йил март ойининг охирида ўзига тегишли бўлган АТБ “TBC Bank” нинг 9860 3501 0276 8888рақамли пластик картасига пулларни кўчириб берилишига эришиб, мазкур пул маблағларини қабул қилиб олганидан сўнг С.Саидовага фотосуратларни ўчириб юборганлигини таъкидлаб, товламачилик жиноятини содир қилган.
Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2022 йил апрель ойи бошида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, таниши вояга етмаган Саидова Саида Исомиддин қизи билан ўзининг уяли алоқа воситаси орқали суҳбатда бўлиб, унга сир сақланиши лозим бўлган унинг ички кийимдаги фотосуратлари ўзининг “Redmi Note-8” русумли уяли алоқа воситасининг хотирасида қолганлигини, фотосуратларни қайта тиклаганлигини, ушбу фотосуратларни яқин қариндошлари ҳамда бошқа шахсларга ошкор қилиш билан қўрқитиб, фотосуратларни тарқатмаслик, уларни ўчириб юбориш ва уни бошқа безовта қилмаслик эвазига 2022 йил 25 апрель кунига қадар 2.200.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб, уни мазкур пул маблағларини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, пулларни ундан ўзининг номига АТБ “TBC Bank” томонидан берилган 9860 3501 0276 8888 рақамли пластик картасига 2022 йил апрель ойида кўчирилишига эришиб, мазкур пул маблағларини қабул қилиб олганидан сўнг С.Саидовага фотосуратларни ўчириб юборганлигини таъкидлаб, товламачилик жиноятини содир қилган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2022 йил май ойи бошида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, таниши вояга етмаган Саидова Саида Исомиддин қизи билан ўзининг (93) 054 42-42абонент рақамли уяли алоқа воситаси орқали суҳбатда бўлиб, унга сир сақланиши лозим бўлган унинг ички кийимдаги фотосуратлари ўзининг “Redmi Note-8” русумли уяли алоқа воситасининг хотирасида яна қолганлигини, фотосуратларни қайта тиклаганлигини, уларни яқин қариндошлари ҳамда бошқа шахсларга ошкор қилиш билан қўрқитиб, фотосуратларни тарқатмаслик, уларни ўчириб юбориш ва уни бошқа безовта қилмаслик эвазига тез кунларда 2.400.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб, уни пул маблағларини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, келишилган пулларни бир қисмини ундан ўзининг номига АТБ “TBC Bank” томонидан берилган 9860 3501 0276 8888 рақамли пластик картасига 2022 йил май ойида турли суммаларда кўчирилишига ва 2022 йил 24 май куни соат 20:00да унинг яшаш уйи олдига бориб, ундан Ўзбекистон Республикасининг 554.250 (беш юз эллик тўрт минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлган 50 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул олишга эришиб, шу куни яна соат 23 дан 45 дақиқа ўтганларда вояга етмаган С.Саидоваяшаш уйи яқинида бўлган ташландиқ хонага келиб, унга қўнғироқ қилиб, унга ушбу хонага у билан ўртасидаги муносабатларни узил-кесил ҳал қилиб олиши учун келишини, агарда келмаса тўғридан-тўғри унинг уйига кириб бориб яқин қариндошларига унинг ички кийимдаги фотосуратларини кўрсатишини айтиб, уни ушбу жойга келишига мажбур қилиб, мазкур хонага келиш жараёнини ўзига тегишли бўлган “Redmi Note-8” русумли уяли алоқа воситаси орқали видеотасвирга олиб, сўнгра хайрлашиб, орадан бироз муддат ўтиб, у билан ўзининг (93) 054 42-42абонент рақамли уяли алоқа воситаси орқали суҳбатда бўлиб, унга сир сақланиши лозим бўлган ушбу видеотасвирни ва ички кийимдаги фотосуратларни қариндошларига ошкор қилиш билан қўрқитиб, суратларни тарқатмаслик, кейинчалик С.Саидованинг кўз ўнгида фотосуратларни ўчиришини ва уни бундай кейин умуман безовта қилмаслик эвазига 2022 йил 6 июнь куни соат 12:00га қадар талаб қилган пуллардан қолганини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, ундан ўзининг номига “TBC Bank” томонидан берилган 9860 3501 0276 8888 рақамли пластик картасига пулларни кўчириб беришни талаб қилиб, келишилган муддат ўтиб бораётганлигини тушунтириш ва ҳақиқатдан ҳам фотосуратларни ўчириб юбормаганлигини ва қатъий қарорда турганлигини тасдиқлаш мақсадида 2022 йил 29 май куни соат 11 дан 35 дақиқа ўтганларда С.Саидованинг тоғаси Бакаев Жасур Зиёдуллаевичнинг телеграмм ижтимоий тармоғидаги профилига С.Саидованинг ички кийимдаги фотосуратини жўнатиб, Ж.Саидовни фотосуратларни кўрганлигига ишонч ҳосил қилиб, дарҳол уни ўчириб, видеотасвирни ҳам келишилган пулларни бермаса, яқин қариндошларига тарқатишини тушунтириб, товламачилик жиноятини содир қилган.
Гарчанд судда судланувчи З.Ражабова айбига қисман иқрорлик билдириб, ўгай қизи вояга етмаган Ш.Рашидова унинг жаҳлини чиқарганида урган бўлса-да, унинг қўли, оёғи ва танасидан бошқа жойларига қайноқ сув тўкиб қийнамаганлигини, оғзига пешоб қилмаганлигини, резина шланг билан танасидан урмаганлигини, икки қўлига матони ўраб эшик ва деразага боғлаб қўймаганлигини билдирган бўлса-да, унинг вояга етмаган Ш.Рашидовани муттасил равишда уриб қийнаганлигида ифодаланган айби, жабрланувчивояга етмаган Ш.Рашидованинг суддаги 2021 йил январь ойининг охирларида ўгай онаси Зарина қайнаб турган иссиқ сувни қўлига қуйганлиги, 2021 йил февраль ойининг бошларида иккала оёғига қайноқ сув тўкканлиги, 2021 йил 25 апрель куни уйга киравериш эшиги олдидаги бетон зинага сочидан ушлаган ҳолда урганлиги, резина шланг билан орқа томон бел қисмидан урганлиги, 2021 йил май ойи бошларида барча рўмолларни бир-бирига боғлаб, уни қўлини эшик ва деразага тортиб эрталабгача боғлаб қўйганлиги, 2021 йил май ойи ўрталарида ошхонанинг ёнидаги уйга олиб кириб оғзига пешоб қилганлиги, кейин эса ташқарига олиб чиқиб челакда турган иссиқ сувни устига сепганлиги ҳақидаги кўрсатуви;
– жабрланувчи С.Саидова ва гувоҳларЖ.Саидов ҳамда Ш.Солиеванинг суддаги кўрсатувлари;
-сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш ҳақидаги баённомаси билан;
-судланувчи Н.Нурмуродов номига АТБ “ТВС банк”дан очилган пластик картасига амалга оширилган транзакциялар билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблади.
Суд, судланувчи Н.Нурмуродовга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги” 1-сонли қарорида белгиланган раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, яшаш ва ўқиш жойидан ижобий тавсифланишини, ёш эканлигини, шунингдек Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят кенгашининг илтимосномасини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, содир қилинган жиноятдаги ролини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, унга қонун санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топди.
Лукмон Кадиров, Бухоро вилоят судининг раиси
Улуғбек Бозоров, жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг раиси