Ўзбекисто Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга
ДХХ раиси Абдусалом Азизовга
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судяси Дилшод Чориевга
ВИДЕО МУРОЖААТ
Ушбу видео мурожаатни назоратга олиб тадбиркорларга амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз.
“Орифхўжа строй” МЧЖ таъсисчилари Разаков Хуршид ва Қудратов Нодирларга Муродова Сурайё томонидан турли хил ноқонуний босим ўтказиб улардан “Орифхўжа строй” МЧЖ га қарашли бўлган 54 сотих ер майдони учун 540 000$ АҚШ доллорини беришини талаб қилиб келганлиги ва бунинг оқибатида таъсисчилар Разаков Хуршид ва Қудратов Нодирларнинг 25 фоиздан жами 50 фоиз жамиятдаги улушларини М С ўз номига расмийлаштириб беришни талаб қилганлиги 2023 йил 12 май куни ” Орифхўжа строй” МЧЖ томонидан навбатдан ташқари таъсисчиларнинг умумий йиғилиши чиқарилмаганлиги ушбу қарор М Снинг талаби билан тайёрланганлиги ” Орифхўжа строй” МЧЖ таъсисчилариинг навбатдаги ташқари умумий йиғилиши қарори жамиятнинг устави ва МЧЖ тўғрисидаги қонунга зид тузулиб ,яъни қарорда улушнинг бир қисмини сотиш оддий ёзма шаклдаги олди -сотди шартномаси асосида деб устав хамда МЧЖ тўғрисида қонунга ва жамият манфаатига зид қарор қабул қилинган. Таъсисчилар Разаков Хуршид ва Қудратов Нодирлар томонидан ўз улушларининг бир қисмини М Сга олди сотди шартномаси оддий ёзма шаклда тузганлиги жамиятнинг ўша вақтдаги амалдаги устави ҳамда МЧЖ тўғрисидаги қонунга зид тузиб , яъни нотариал тартибда расмийлаштирилмаган. “Орифхўжа строй” МЧЖ таъсисчиларининг 2023 йил 12 майдаги 1- сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ва таъсисчилардан уларнинг улушларининг бир қисмини Муродова Сурайё ўз номига ўтказиб олишида Разаков Хуршид ва Қудратов Нодирларга турли босимлар ўтказиб ўз номига расмийлаштириб олганлиги тўғрисида Бухоро туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўтган суд процессларига жавобгар сифатида берган кўрсатмаларига асосан “Орифхўжа строй”МЧЖ таъсисчиларининг 2023 йил 12 майдаги умумий йиғилиш қарорини ,хамда таъсисчилар Разаков Хуршид ва Қудратов Нодирлар билан Муродова Сурайё ўрталаридаги улушни бир қисмини олди сотди шартномаларини хақиқий эмас деб топишингизни сўраймиз.