BuxoroMurojaatProkuraturaSud

УЙСИЗ ҚОЛГАН ФУҚАРОЛАР

https://youtu.be/RWFMOT1FWoI

Tezkor-yangiliklar.uz электрон нашр тахририятимизда Бухоро шахар С Айний кўчаси 5 уйда яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушди

Мурожаатда фуқаролар Мир Гулмир МЧЖ рахбари Нутфулло Тўраевнинг хатти -харакатларидан норозилик билдиришди

Ўзб Рес Президенти Шавкат Мирзиёевга

Президент админстратция рахбари Сардор Умурзоқовга

Ўзб Рес бош прокурори Ниғматулла Йўлдошевга 

Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга

Давлат Хавфизлизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовга

Бухоро вилоят хокими Зарипов Ботир Камиловичга

Узбекистон Республикаси Президентининг2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятигаташрифи давомида берилган топшириклариижросини таъминлаш максадида Бухоро вилоятхокими томонидан тасдикланган йигилиш баёни, худуднинг бош режаси, “Mir-Gulmir” хусусийфирмасининг хати, ер участкасини танлаш ваажратиш материалларини хамда 2018 йил 26 майдатузилган келишув битимларига асосан кабул килинган Бухоро шахар хокимининг 2018 йил 11 июндаги 1970-сонли карорига асосан “Mir-Gulmir” хусусий фирмасига шахарнинг С.Айний кучасихудудида 1200 кв. метрдан иборат ер участкасидажойлашган бино-иншоотларни бузиб, урнига бош режа асосида биринчи каватида савдо ва маишийхизмат курсатиш, юкори каватларида куп хонадонли турар жой биноси куришга рухсатберилган.

Мазкур карорнинг иккинчи бандида Бухоро шахар С.Айний кучаси 5 ва 7 ракамли бузилишилозим булган турар ва нотурар жой эгаларигатегишли турар ва нотурар жойларга тегишли ер участкаси худудида курилишини инобатга олиб, карорда номлари курсатилган фукароларнинг уй-жойлари ва савдо дуконларига тенг микдордаБухоро шахар хокими иштирокида тузилганкелишув битимларида назарда тутилганквартиралар билан таъминлаш мажбурияти  “Mir-Gulmir” хусусий фирмаси хисобидан копланишибелгилаб куйилган.

Ушбу карорга асосан “Mir-Gulmir” хусусийфирмаси томонидан юкорида курсатилганфукароларнинг уйларини ёнгинасидан яъни ораситахминан бир метр келади, етти этажликни урнигасаккиз этажлик уй куриб ушбу фукароларни иккиэтажлик фундаментсиз 1960 йилларда курилгануйлари тулик яроксиз холга келтирилгандан кейинуларга янги курилган уйдан квартира беришниурнига “Mir-Gulmir” хусусий фирмаси рахбариТураев Нутфилло хоким карори ва келишувбитимида курсатилган уй-жойларни фукароларгабермаслик максадида ёлгондан икки киши норозибулди шунинг учун келишувга эришилмади дебёлгон ишлатиб, карорда курсатилган квартираларнибошка шахсларга сотиш максадида 6 та квартиранифирмани номидан узи ягона таъсисчибулганлигидан фойдаланиб узини номигарасмийлаштириб олган.

Холбуки ушбу домни куриш учун асос булганБухоро шахар хокимининг 1970-сонли кароридафукароларни фамилиялари билан курсатиб утилган.

Ундан ташкари фукаро Ражабов Эркингакелишув битимига асосан 12-сонли хонадонникалитини 2020 йилнинг январь ойида топширган. Ражабов ушбу туртта деволдан иборат булганквартирани 150 миллиондан зиёдрок харажат килибтаъмирлаб 2021 йилнинг март ойида кучиб утганхамда свет газ пулларини Н.Тураевга накд пулдатулаб келган. Тураев эса кадастр хужжатларини анаэртага ана эндинга деб икки йил алдаб охири 2022 йил 6 июн куни кадастр хужжатларини узининомига расмийлаштириб олган.

Шу калбаки хужжатларга асосан Бухоро туманлараро судига мурожаат килиб худдикиРажабов Тураевни шахсий уйини уз бошимчаликбилан эгаллаб олиб бу хам етмагандай яъна  уйнитулик таъмирлаб оиласи билан яшаб келганлигиучун мажбурий тартибда чикаришни сураган. 

Суд булса холатни суриштириб хам утирмасдан, Ражабовни важларига хам эътибор бермасдан, яъни ушбу уй  шахар хокимининг 1970-сонли карорига асосан курилганлиги ва “Mir-Gulmir” хусусий фирмаси ва Ражабов уртасида келишувбитими борлиги хакида берган курсатмаларини хам эътибордан четта колдириб Ражабовни узинихонадонидан мажбурий тартибда чикариш хакидахал килув карори чикарган.

Бунинг  окибатида С.Айний кучаси 5 уйдаяшовчи 12 та оила бугунги кунга келиб уйсисколганлигини хеч кимга кизиги йукдек булибколди. Чунки шахар хокимлиги ва шахарпрокурори фукароларни килган мурожаатларигаТураев томонидан ушбу уйлар икки фукаро биланкелишувга эришилмаганлиги сабабли  бузилмагандеган ёлгон курсатмасига асосланиб уларниуйларини ахволини жойига чикиб урганмасдан рад жавоби берилган.

Холбуки президентимизнинг Бухорога килганташрифлари муносабати билан берилгантопширикга асосан фукароларни сифатли уй-жойбилан таъминлаш максадида кабул килинган 1970-сонли Бухоро шахар хокимининг карорига асосан12 оила уйсиз колдирилганлиги бу хам булсаконституцияга узгартириш киритилиб инсонхукуклари жамиятнинг энг устувор вазифаси этибтаъйинланиб турган бир вактда мутасаддиташкилотлар томонидан фукароларни хукукларихимоя килинмаслиги ачинарли холат.  

Бухоро шаҳар, С.Айний кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаролар томонидан

АРИЗА

2017 йилдан бошлаб Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Бухоро шаҳрида кенг кўламли қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бухоро шаҳри марказидаги маънан эскирган, авария ҳолатига келиб қолган 2-қаватли уй-жойлар ўрнига кўп қаватли, замонавий уйлар қурилиши режалаштирилди. Шулар қаторида бизлар яшаб келаётган уйнинг ҳудудида ҳам янги уй-жой қуриш ишлари белгиланди. Шундан сўнг, 
2018 йилнинг апрель ойида “Мир-Гулмир” МЧЖ раҳбари Нутфулло Тўраев 
С.Айний кўчасидаги икки қаватли 5-уйда яшаб келаётган уй-жой эгалари билан суҳбат қилиб, С.Айний кўчасидаги 5-ва 7-уйлар жойлашган ер майдонида кўп қаватли янги уй қуриш учун қурувчи сифатида уни танлашга розилик билдирилишини сўради. Шу ўринда, Н.Тўраев шаҳар ҳокими ҳамда маҳалла ходимлари билан бўладиган йиғилишда уни қурувчи сифатида танлашимизни яна бир бор таъкидлади.

Бухоро шаҳар ҳокими марҳум К.Камолов уйни олдига келиб, 5-уйда истиқомат қилувчи барча хонадон эгалари билан суҳбатлашдилар. Суҳбатда уй-жой эгалари иштирок этиб, Н.Тўраев томонидан қурилаётган янги бинога мазкур бинода турувчи хонадон эгаларини қурилиши якунланиши билан кўп қаватли янги уйга кўчирилиши, шунингдек, қурилиш якунлангунга қадар мазкур бинода туришлари эвазига ижара хонадонларига кўчирилмаслиги шарти билан келишув имзоланиши белгиланди. Шундан сўнг, мазкур уйда яшовчи хонадон эгалари янги бино қурилишига розилик билдирдилар. 

2018 йилнинг апрель-май ойларида Н.Тўраев ва унинг қурилишдаги шериклари Иззат ва Исмат Атоевлар бизлар яшаб келаётган уй-жой ҳудудида қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида шу уйда яшовчи барча хонадон эгалари билан “Мир-Гулмир” МЧЖ ўртасида янги уй-жой қуришга розилик бериш учун келишув битимлари расмийлаштирилди. Ушбу келишувлар Н.Тўраевнинг офисида амалга оширилди. 5-уйда яшовчи 12 та хонадон эгаларидан фақат Э.Раджабовга бир неча бор сўров қилинганлиги оқибатида келишув битими  тақдим этилган. Аммо 11 нафар хонадон эгаларига келишув битими тақдим этилмаган ҳамда уларга янги қурилган бинодан хонадон ажратилмаган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, марҳум К.Камолов ҳамда Н.Тўраев иштирокида ўтказилган суҳбат ва келишувларга асосан хонадон эгалари олдидаги асосий мажбурияти бажарилмади. 

Келишув битимига Бухоро шаҳар ҳокими, шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси О.Саидов, қурувчи ташкилот “Мир-Гулмир” хусусий корхонаси раҳбари Н.Тўраев, “Низомий” МФЙ раиси Н.Мухаммедова ва 5-уйда яшовчи хонадон эгалари томонидан имзоланиб расмийлаштирилди. Шундан сўнг,  Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 июндаги 1970-сонли қарорига асосан “Мир-Гулмир” МЧЖга қурилиш ишларини амалга ошириши учун 1200 кв.м ер майдони ажратилди. Лекин, Н.Тўраев томонидан ушбу келишув битимларини бир нусхасини бизга беришини сўраганимизда, у ҳар хил баҳоналар (битим хоким томонидан имзоланмагани) билан бизларни алдаб, келишув битимларини тақдим этмади.  

2020 йилнинг февраль ойида  8 қаватли уй-жой қурилиб, хоналарга кириш эшиклари ва деразалари ўрнатилгандан сўнг, МЧЖ раҳбари Н.Тўраев томонидан бир неча хонадон эгаларига уй калитлари тақдим этилди. Шулар қаторида Э.Раджабовга ҳам янги уйнинг 4-қаватидаги 12-хонани (коробка сифатида)  кириш эшиги калитини унинг қизи Ш.Раджабова ва куёви А.Пулатовга бериб, келишув битимига асосан таъмирлаш ишларини бошлаб юборишни айтган. 2020 йил февраль ойида МЧЖ раҳбари Н.Тўраев билан маслаҳатлашган ҳолда таъмирлаш ишлари бошланган. 

Мазкур йилнинг март ойидан пандемия даврида Э.Раджабовнинг куёви ва қизи янги уйдаги хонадонни таъмирлаш ишларини олиб боришларини гувоҳи бўлганмиз. Худди шу ўринда бизларга ҳам яқин кунларда хонадон ажратиши, қаватларни танлаб олишимизми, у уйларни таъмирланаётганлигини, уйларни кириб кўришимизни гапириб келган. Шу ўринда янги уйдаги хонадонларнинг майдони, сифатсиз қурилганлиги, уйларнинг ичидан тарнов ўтганлиги сабабли келишмокчилар юзага келишни бошлади. Э.Раджабовнинг қизи ва куёви 2021 йил март ойида МЧЖ раҳбари  Н.Тўраев қистови билан янги уйга кўчиб ўтишди. 5-уйнинг аксарият хонадон эгалари ёши қари эканлиги, ўз ҳуқуқларини талаб эта олмаганликларидан фойдаланган ҳолда Н.Тўраев томонидан барчанинг ишончига кириб, хонадон эгаларини бир-бирига қасддан қарши қайириб, ғараз ниятларини амалга оширди.  2021 йил ноябрь ойида Н.Тўраев уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб(ввод) бўлгандан кейин, 5-уйда яшовчи хонадон эгаларига берилиши керак бўлган хонадонларни бирин-кетин бошқа харидорларга сотишни бошлади. Н.Тўраевга бизлар бир неча маротаба янги уй-жойга кўчиришни талаб қилганимизда, у яна бизларга ҳар хил талабларни, яъни, у янги уйни бошқа қурмаслигини, ҳоким қарори ва келишув битимларини бекор қилганлигини, бино қурилиши жараёнида турли шахслардан қарздор бўлганлигини важ қилиб, хонадон эгалари билан тузилган келишув битим шартномалари бузди.

Бугунги кунга келиб, “Мир-Гулмир” МЧЖраҳбари Н.Тўраев бизларнинг ишончимизни суиистъмол қилиб, алдаб, турли бахоналар билан фирибарлик қилиб, янги уйга кўчириш мажбуриятидан бош тортиб келмоқда. 

Мазкур ҳудудда янгидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бош режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу бош режалар вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура кенгаши билан келишилган. Шунга кўра, 5-уй ўрнида ҳам кўп қаватли уй қурилиши “Мир-Гулмир” МЧЖга юклатилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 

“Мир-Гулмир” МЧЖ раҳбари Н.Тўраев томонидан бизнинг уйнинг майдонида қурилиш ишларини амалга ошириши натижасида бугунги кунда эски 2 қаватли уйнинг ҳолати яроқсиз, яъни уйнинг том қисми шиферлари қурилиш даврида синганлиги, 2 йилдан буён ёмғир сувлари ўтиб подъездлар яроқсиз ҳолатга келганлиги, ҳар бино проекти тасдиқланганда ушбу бино атрофида аҳоли хавфсизлиги инобатга олинмаган ҳолда бинолар ўртасида масофа талаб даражасида қолдирилмаган. Шунингдек, янги бино қурилиши даврида 2019 йил 15 июнь куни соат 4-00 атрофида янги бинонинг пенаблокдан терилган 5 қаватидаги  девори 2 қаватли 5-бино олдига  қулаган. Натижада эски эски бинода яшовчи фуқароларнинг ҳаётига хавф солинган ва уларнинг саросимага тушишига сабаб бўлган. 

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг қарорига асосан уйнинг ноқонуний қурилган 8-қаватини бузиш белгиланган бўлсада, Н.Тўраев томонидан суднинг қарорини ижросини таъминламасдан уйни фойдаланишга қабул қилиш(ввод)га эришган. 

Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун билан ҳимоя қилиниши, шунингдек, Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзлар берилган бўлсада, фуқаро Н.Тўраев ва унинг ўғли М.Тўраевлар 5-уйда яшовчи хонадон фуқароларининг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини поймол қилиб келмоқда. 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиздан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган) белгиланган ҳақ ҳуқуқларимизни ҳимоя қилган ҳолда бизнинг мурожаатимизга бефарқ бўлмаслигингизни ҳамда обдон ўрганиб чиқишжараёнида инсон қадри баланд бўлган жамиятда истеъмолчи сифатида мурожаатимиз қонуний ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз.  

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button