Вазир Раҳмат Маматов Бухоро шаҳридан сайловда иштирок этди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон Фармонининг жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида айни вақтда Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Вазир Р.Маматов бугун ўз сайлов ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Бухоро шаҳар “Абдухолиқ Ғиждувоний” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 73-сайлов участкасида ўзи хоҳлаган муносиб номзодга овоз берди.
— Президент сайлови мамлакатимиз тақдири, халқимиз турмуш фаровонлиги, маҳаллаларимиз обод ва кўркамлиги, эртанги тотув ҳаётимизни таъминлашда муҳим аҳамият касб этадиган сиёсий жараёндир. Шу боис ушбу муҳим сиёсий танловда барчамиз фаол иштирок этишга масъулмиз, – дейди Рахмат Маматов.