Korrupsiya
Янгиҳаётда 114 млн сўмлик дорихона маблағларини талон-торож қилган фармацевтнинг кирдикорлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” МЧЖ фармацевти Г.О дори воситаларини сотувидан тушган 114 млн сўмни жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.