Jinoyat
Янгийўл туманида хорижий ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. А.И. билан ўзаро тил бириктириб, Ш.Р.нинг ишончига кириб, уни дастлаб Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, биринчи курсни тамомлагач юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.