Жаноб Президент, хабарингиз борми…?!
Нодир Тўрақулов нима ишлар қилгани-ю, ваҳшийликларидан кўпчиликни хабари бор.
Ўша вақтлар Тўрақулов Сурхонни от ўйини қилиб чопиб юрганида Ўктам Саидов вилоят прокурори бўлган. Бош вазирнинг Сурхондарёга 2018 йилдаги ташрифи пайти лавозимидан бўшатилган.
Ўшанда Президентга ИШДАН ОЛИНДИ деб маълумот берилган бўлиши керак.
Тасодифни қарангки, Президентга қарши кетган собиқ МХХ ходими Н.Тўрақулов билан шерик бўлган (чунки унинг ишларига санкцияни прокурор берган) лиги айтилаётган Ўктам Саидов бизга номаълум раҳнамосининг қўллови билан бир юмалаб Тошкент вилоятининг энг салоҳиятли тумани ҳисобланувчи Бўстонлиқ прокурорига айланиб олади.
Энг ажабланарли жойи, худди Тўрақулов қўллаган услуб Ў.Саидов томонидан қўлланилаётганга ўхшайди. Яьни ҳақиқатни айтган кишига нисбатан ошкора босим қилинмоқда. Тўғрироғи, қамашга ҳаракат қилинмоқда.
Яъни, Чимёндаги болалар сил касалликлари сиҳатгоҳи бош врачи сиҳатгоҳнинг ерлари казо-казолар томонидан талон тарож қилиниб, шахсий дачалар қурилгани ҳақида бонг урган.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1426038611184129&id=100013340103503
«Бу дачалар ичида вилоят прокурори ўринбосари ва бошқа казо-казоларнинг дачалари бор» деган гапларга ишонмадик ҳам дейлик.
Аммо савол туғилади: бир дўхтирнинг 65 млн сўм камомади борлигини аниқлаган жаноб Саидов нега болалар сиҳатгоҳи талон тарож бўлиб кетганини кўрмай қолаяпти?
https://www.facebook.com/100013340103503/posts/1564024314052224/
Врачларнинг операцияга муҳтож деган тавсиясига ҳам қарамай бугун сиҳатгоҳ бош врачи иккинчи марта қамоққа олинди.
https://www.facebook.com/100013340103503/posts/1564823320638990/
Айби, муассасадаги бир нафар касал болани кунига 21 минг эмас, 33 минг сўмга овқатлантирган…
Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Komil Allamjonov Комил Алламжонов Sherzod Asadov Sherzod Asadov Asadjon Khodjaev Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигиSardor Umurzakov