Ўзбекистоннинг Истамбул шаҳридаги Бош Консули билан тадбирлар хусусида келишиб олинди
Ватанимиз равнақи ва икки Туркий халқнинг бирдамлиги ва дўстлиги учун ,халқаро алоқаларимизни янада мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикасининг Туркия давлати Истанбул шаҳрида жойлашган Бош Консули Амирсаид Агзамходжаев
“BUSINESS CITY” ахборот ва реклама журнали рахбари Мирзаева Мехринисо Истамовна ва http://tezkor-yangiliklar.uz/ бош мухаррири Ибодова Дилфуза Раджабовналар билан учрашди.
Учрашув давомида хамкорларимиз
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпус хизмати бўйича бюро бошлиғининг ўринбосари – У.Ҳамдамов
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси Туризм бўлими мудири – О.Мухтаров
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси Туризм бўлими бош мутахассиси – Ш.Усмоновлар билан тадбиркорлар, инвесторлар, меҳмонхона мажмуалари ва сайёҳлик агентликлари ,Истанбулдаги ўзбек диаспоралари вакиллари билан учрашув белгилаш тўғрисида амалий тадбирлар хусусида келишиб олинди ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилди.