Bo'limsiz

Мурожаат эътиборсиз қолмади: қонун устуворлиги амалда

Жорий йилнинг 25 май санасида “Олтин кон” МЧЖ фаолияти ва Конимех туманидаги яйлов ерлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан таҳририятимиз томонидан эълон қилинган мурожаат Бош прокуратура ҳамда Навоий вилояти прокуратураси томонидан назоратга олиниб, қонуний тартибда ўрганилмоқда.

Мурожаатда кўтарилган масалаларга тезкор ва масъулият билан ёндашилгани, ҳолатнинг ҳар томонлама, холисона ва қонун талаблари асосида ўрганилаётгани юртимизда қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари таъминланаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбариятига, Навоий вилояти прокурори А. Муллажоновга ҳамда мазкур мурожаатни ўрганишда иштирок этаётган масъул 32 бўлим ходимларга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар бир мурожаатга эътибор ва адолат мезонлари асосида ёндашиш давлат органларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди.

Ишонамизки, мазкур ҳолат юзасидан ҳам қонуний, холис ва адолатли қарор қабул қилиниб, ҳақиқат тўлиқ қарор топади.

Тезкор Янгиликлар таҳририяти.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button