Bo'limsiz

Қарздорнинг “Trailblazer” автомашинаси хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 09.09.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ҳ.С.дан Шофиркон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 650,2 млн. сўм солиқ қарздорлиги ва 26,0 млн. сўм давлат божини ундириш тўғрисида ижро ҳужжатлари Бюронинг Шофиркон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қарздорликни тўламасдан келди. Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида “Trailblazer” русумли автомашина мавжудлиги аниқланиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди.
Қидирув тадбирлари натижасида “Trailblazer” автомашинаси топилиб, хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳозирда автомашина баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

МИБ Шофиркон тумани бўлими
бошлиғи
Шавкат Кенжаев

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button