Buxoro

Қидирув натижасида болалар топилди ва она тарбиясига олиб берилди

Оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан бири фарзандлардир. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ. Улар эса ишни, аввало, болага чиройли тарбия беришдан бошламоқлари даркор.
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулияти оширилишини таъминлашга имконият туғдиради. Мисолларни ижтимоий ҳаётда кўплаб келтириш мумкин.
Ромитан туманида яшовчи Д.Темирова оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи У.Бозоровнинг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ, фарзандини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига мурожаат қилди ва суд болани она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирди.
Бюронинг Ромитан тумани бўлими томонидан 2018 йилда туғилган бола М.Ярматовни онаси тарбиясига олиб бериш ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Қарздорга болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тушунтирилган бўлсада, қарздор фарзандини онасига топширишдан бош тортди.
Натижада, вояга етмаган болага қидирув эълон қилинди ва қидирув натижасида вояга етмаган М.Ярматов топилди ва онаси Д.Темирова тарбиясига топширилди.
Бухоро туманида тўрт ойдан буён онаси қарамоғидан маҳрум бўлган бола ижро ҳаракатлари натижасида онаси Р.Авезовага, Бухоро шаҳрида бола онаси Ш.Хамидова тарбиясига олиб берилди.
Зеро, тарбия барча ҳикматларнинг аввалидир.

МИБ Бухоро вилоят бошқармаси
давлат ижрочилари
Нурали Ярашев
Асилбек Қандахаров
Жаҳонгир Ражабов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button