Buxoro

Қидирувдаги оталар топилди

Ғиждувон туманида яшовчи қарздор Н.Нўмонов суднинг 14.11.2016 йилдаги қарорига асосан ундирувчи И.Рамазоновага бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент тўлаши лозим.
Қарздор Н.Нўмонов 42 миллион сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб, номаълум томонга яширинди. Қидирув натижасида ушланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар Н.Нўмоновга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47прим4-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Худди шундай, қарздор Қ.Ҳамроев собиқ турмуш ўртоғи Н.Болтаева фойдасига 29 млн. 577 минг сўм, қарздор У.Тошев ундирувчи М.Муқимова фойдасига 2 млн. 939 минг сўм, қарздор М.Джумаев собиқ турмуш ўртоғи Н.Хабибова фойдасига 6 млн. 767 минг сўм Когон шаҳрида яшовчи қарздор А.Боймуродов собиқ турмуш ўртоғи Ф.Худоёрова фойдасига 39 млн. 315 минг сўм, қарздор Ж.Макулов собиқ турмуш ўртоғи Ш.Эргашева фойдасига 20 млн. 637 минг сўм, Шофиркон туманида яшовчи қарздор М.Халлоқов турмуш ўртоғи Л.Зиёдуллоева фойдасига 4 млн. 928 минг сўм алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, номаълум томонга яширинди. Ушбу қарздорлар ҳам қидирувда ушланиб, суднинг қарори билан маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Гувоҳи бўлганингиздек, алимент мажбуриятини бажармаслик муқаррар жавобгарликка сабаб бўлади ва уни алимент қарздорлигини тўлашдан асло озод қилмайди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси
қидирув инспектори
Жасурбек Бозоров
давлат ижрочилари
Тўлқинжон Найимов
Гулноза Ҳамроева
Яшин Холиқов
Умид Эшмуродов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button