BuxoroSud

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўз  самарасини беради…

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судяси Н.Ашуров Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 6-минтақавий ҳудуд
4-сонли тергов ҳибсхонасида Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси
2-қисми билан айбланган Нажимовга нисбатан суд томонидан чиқарилган хусусий ажрим муҳокамасида иштирок этиб,“Баданга оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг тушунчаси ва мазкур жиноятлар учун тайинланадиган жазо турлари” мавзусида маъруза қилди.

Йиғилишда, Н.Ашуров Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилганлиги;

Шунингдек, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жиноятининг бевосита объекти баданга ўртача оғир шикаст етказилган шахснинг соғлиғи даҳлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланиши ҳақида ҳам тўхталди.

https://telegra.ph/file/28afe4458116cf1a69401.jpg

Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Йиғилишда жами 52 нафар муассаса ходимлари ҳамда маҳбуслар иштирок этишди.

Нодир Ашуров,

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар судининг судьяси

Нурбек Рахимов,

Бухоро вилоят судининг бош консультанти

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button