Bo'limsiz

Саида Мирзиёева: «Аксарият томошабинларнинг кўзи ёшланди»

Алишер Навоий номидаги Катта театрда «Лазги — Муҳаббат ва қалб рақси»  балетининг узоқ кутилган премьераси бўлиб ўтди.

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бу жуда жозибадор ва мўъжизавий томоша эди. Машҳур Хоразм рақсининг барча турларидан энг қадимгиси — инсон жисмига сиғмай озодликка талпинаётган Руҳ воқеаси саҳнада намойиш этилди. Ҳаракат ва туйғулар ифодасида қадимий афсона жонланди. Аксарият томошабинларнинг кўзи ёшланди.

Бу халқаро жамоа томонидан амалга оширилган жуда мураккаб ва қизиқарли лойиҳа бўлди. Унинг мақсади эзгу — балет санъати воситасида жаҳон ҳамжамиятига қадимий рақсимиз, халқимизнинг соф қадриятлари ҳақида айтиб бериш.

Балет ДАКТнинг доимий репертуарига киритилади ва умид қиламанки, у Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар томошабинларининг севимли спектаклига айланади. Ушбу бетакрор гўзал спектаклни саҳналаштиришга ҳисса қўшган барчага чексиз миннатдорчилигимни билдираман», дейди Саида Мирзиёева.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button