BuxoroMurojaatTa'lim

27 -СОН МАХСУС МАКТАБ ДИРЕКТОРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИ ВА УНГА КИМ РАҲНАМО?2-ҚИСМ


Тезкор янгиликлар уз тахририятимизга мурожаат келиб тушди.

“ 2022 йилнинг декабрь ойидан буён Бухоро шаҳрида жойлашган 
27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернат директор Нематов Эркин Ҳикматовичнинг ҳаракатларидан норози ходимлардан бири сифатида ваколатли барча юқори турувчи органларга мурожаат қилиб келяпман.Бироқ Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят ва шаҳар прокуратурат органлари ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари томонидан менинг аризаларим номигагина ўрганилиб, директор Э.Нематовни ўз қанотлари остига олиб, Э.Нематовнинг ҳаракатларида яққол кўриниб турган қонунбузарликлар учун муқаррар жавобгарликдан қутқазиб қолишмоқда” – дейди Ашурова Туйгул Латиповна

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умаровага

Бош прокурор Ниғматилло Йўлдошевга

ДХХ раиси Абдусалом Азизовга видео мурожаат


Биз 2022 йилнинг декабрь ойидан буён Бухоро шаҳрида жойлашган 
27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернат директор Нематов Эркин Ҳикматовичнинг ҳаракатларидан норози ходимлардан бири сифатида ваколатли барча юқори турувчи органларга мурожаат қилиб келяпмиз. Бироқ Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят ва шаҳар прокуратурат органлари ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари томонидан менинг аризаларим номигагина ўрганилиб, директор Э.Нематовни ўз қанотлари остига олиб, Э.Нематовнинг ҳаракатларида яққол кўриниб турган қонунбузарликлар учун муқаррар жавобгарликдан қутқазиб қолишмоқда.

Ашурова Туйгул Латиповнанинг ҳолати юзасидан:

Мен 2016 йилдан Бухоро шаҳрида жойлашган 27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида тарбиячи вазифасида ишлаб келяпман.

2018 йилнинг май ойида махсус мактаб интернат бош тарбиячиси Қобилова Нигина интернат тарбиячиларига ётоқхона биноси деразаларини ювиб чиқишни буюрди. Мен ётоқхона биносининг 3-қават деразаларини юваётган вақтимда йиқилиб чап қўл елка соҳаси ёрилиб синди. Шундан сўнг мен Бухоро шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиникага мурожаат қилдим. Ўша ерда мени қўлимни шифокорлар гипс қилишди. Мен шифокорларга иш жойимда йиқилиб қўлим синганлигини айтган эдим. Қўли гипс ҳолатда ишга борганимда Э.Нематов менга “қўлинг иш вақтида синганлигини ҳеч кимга айтмайсан, ҳаммага қўлинг уйингда синганлигини айтасан, ҳозир қайта поликлиникага бориб врачга ҳеч кимга даъвоинг йўқлигини айтиб келасан” деб мени ёнимга тарбиячилар Зайниева Навбаҳор ва Қобилова Нигиналарни қўшиб 
11-сонли оилавий поликлиникага юборди, мен улар билан биргаликда поликлиника врачигига бориб учрашиб, директор Э.Нематов менга босим қилганлиги ва менга иккита тарбиячини ўзининг вакилиси сифатида қўшиб юборганлиги учун, врачга қўлим синганлиги ҳолати юзасидан ҳеч кимга даъвоим йўқлигини айтган эдим, врач менга бир вароқ маълумотнома ёзиб бериб, “буни мактабизга элтиб берсангиз сизга моддий ёрдам ёки бошқа қўшимча тўлов бериши керак” деб айтди. Мен врач берган маълумотномани олиб айнан мактаб директори Э.Нематовнинг қўлига олиб бориб бердим. Бироқ қўлим синганлиги масаласида менга бирор бир моддий ёрдам ёки бошқа қўшимча тартибдаги тўлов берилган эмас.

2019 йилнинг тахминан ноябрь ойларида интернат биносининг маънавият хонасида ўзимнинг ёзув ишларим билан шуғулланиб турган эдим, маънавият хонасига кириш эшиги менинг орқа тарафимда эди. мен хонага кириб чиқувчиларни кўриш имкониятида эмас эдим. Хонада мендан ташқари тарбиячи Ҳакимова Роҳила ва фаррош Махмудова Мадиналар бор эди. Шу вақт мактаб директори Э.Нематов маънавият хонасига кириб келганлигини биз кўрмадик, шунда Э.Нематов бир оёғи маънавият хонасининг ичкарисига қўйилган ҳолда айнан менга қараб “тур ўрнингдан, қайси чўлга тарбия топгансан, сан ифлос салом беришни билмайсанми” деб айтди, мен унга “домла кириб келганлигизни кўрмай қолибман, узур” деб айтдим. Кейинчалик бу ҳолат Э.Нематовнинг менинг шахсиятимга текканлиги алам қилиб прокуратурага оғзаки равишда мурожаат қилдим. Ўша вақтдаги мен танимай  шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Э.Нематовга телефон қилиб “домла инсониятни шахсиятига тегиб гапирилмайди, қўл остиздаги Ашуровага қўпол муносабатда бўлибсиз, Сизни огоҳлантирамиз, бу ҳолат бошқа такрорланмасин” деб айтди.

Шундан сўнг, Э.Нематов ҳар мажлисда менинг исмимни тилга олмасдан “қайсингдир ўзингча менга шаҳар ички ишлар бошлиғи ўринбосари орқали телефон қилдирасан, мен ҳеч кимдан қўрқмайман, ўттиз мартадан зиёд судланганман, бирортангдан мутаҳамчилик жойим йўқ” деган сўзлар билан жамоа орасида доимий равишда навсониятимга тегишни бошлади. Чунки интернатнинг бутун жамоаси мени мурожаатимга асосан ИИБ бошлиғининг ўринбосари Э.Нематовга телефон қилганлигини билар эди.

2021 йилнинг март ойларида декрет таътилига чиқдим, шу йилнинг сентябрь ойида Э.Нематовга декретдан қайтиб ишга чиқишимни айтганимда, у менга иш соати бермасдан, қўпол муомалада бўлганидан сўнг, шу йилнинг ноябрь ойида турмуш ўртоғим Б.Маҳмудов директор Э.Нематовга мурожаат қилиб “агар турмуш ўртоғимни ишга тикламасангиз ман судга мурожаат қиламан” деганлиги учун мени ишга олди. Лекин айнан ўзимнинг вазифамга тиклаб бергани йўқ ва Э.Нематов доимий равишда мени ишдан кетказиш учун ҳар хил асабга тегадиган муомала ва жамоа орасида мени шахсиятимга тегиб обрўйимга путур етказишга ҳаракат қилиб келди. 

2022 йилнинг тахминан ноябрь ойларида Э.Нематов турмуш ўртоғим Б.Маҳмудовга телефон қилиб “менинг ҳовлимни дарвозахонасини таъмирлаб бер” деб айтган. Турмуш ўртоғим ҳозир иши борлиги, ишини якунлаганидан сўнг қилиб бериши мумкинлигини билдирган. 2023 йилнинг январь ойиларида Э.Нематов менга “турмуш ўртоғизни менинг олдимга юборинг” деб айтди ва мен турмуш ўртоғимга буни айтдим, турмуш ўртоғим Б.Маҳмудов Э.Нематов билан учраша олмаганлиги сабабли, Э.Нематов менга нисбатан ёмон муомалада бўла бошлади ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига “Т.Ашуровага март ойидан бошлаб уч ой давомида рағбатлантириш ёзмайсан, доимий кечки сменага қўйиб берасан” деб айтди, шунда мен уч мартоба директор Э.Нематовнинг ҳузурига кириб “икки нафар боғча ёшидаги, бир нафар эмизикли фарзандларим бор, мени кечки сменага қўйманг” деб айтсам ҳам менинг сўзларимни ҳеч бирини инобатга олмади.

2023 йилнинг 4 апрель куни диретор Э.Нематов сменадошим Тўхтаева Гулчеҳрани чақириб “сен доимий эрталабки сменада, Т.Ашурова доимий равишда кечки сменага чиқади” деб айтган. 5 апрель куни Г.Тўхтаева менга телефон қилиб “диретор Э.Нематов мени эрталабки сменага чиқишимни талаб қиляпти, менга аслида кечки смена қулай, ўзиз бориб диретор Э.Нематовга тушунтиринг” деб айтди. Шу телефон сўзлашувидан сўнг менинг қон босимим кўтарилиб, синф хонасида ҳушумдан кетиб қолдим, кейин нима бўлганлигини билмайман. Шаҳар шифохонасида даволандим. Ҳозирда ҳам дори укол олиб юрибман.

Бундан ташқари, эътиборингизни директор Э.Нематов томонидан сохталаштирилиб, давлат маблағлари ўзлаштириган ҳужжатга қаратмоқчиман.

Бухоро шаҳрида жойлашган 27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернат ММИБДЎ вазифасида ишловчи Л.Саидова талим муассасаси тарбиячиларининг 2023 йил август ойи учун тузган аванс табели директор Э.Нематов томонидан ХайриеваМаликанинг иш куни 5 (беш) кундан 13 (ўн уч) кунга ўзгартирилиб, натижада М.Хайриевага август ойи учун ишламаган 8 (саккиз) кунига аванс тўлаб берилган. 

Ушбу ҳолатга норозилигини билдирган Л.Саидовага директор Э.Нематов “Сенинг ишинг бўлмасин, ким келса менинг олдимга келади” деб жавоб берган.

– 27-мактаб –интернат директори Нематов Э.Ҳ. томонидан тасдиқланган, Бухоро шаҳар 27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси тарбиячиларининг 23.09.2022 йил иш ҳажми ва синфлар бўйича тақсимоти жадвали касаба уюшмаси раиси С.Ражабова томонидан ҳам имзоланган. 

Энди ушбу жадвал 23.09.2023 йилда тасдиқланиб имзоланган бўлса, ўша вақтда касасба уюшмаси раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида З.Адизова эди. Мазкур ҳужжат юз фоиз сохталаштирилиб, прокуратурага тақдим этилган. 

– Ишга илова қилинган ойлик табел қайси давр учун тузилганлиги маълум эмас. Чунки мазкур табелнинг тузилган вақти жуда аҳамияти. Бу табел менимча умуман ўрганилмаган ва баҳо берилмаган.(табел ишга илова қилинади).

Барноев Ўктам Ахмадовичнинг ҳолати юзасидан:

Мен Бухоро шаҳрида жойлашган 27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида бош ошпаз вазифасида 
2018 йилдан буён ишлаб келяпман.

Менинг Сизларга мурожаатимнинг сабаби, 27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернат директори Нематов Эркин Ҳикматовичнинг виждонсизларча қилаётган ноқонуний ҳаракатлари, ходимларга нисбатан ўта қўпол муносабатлари, ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатни ўзларининг томорқаларидек шахсий даромад манбаига айлантирганликлари ҳисобланади. 

Мен ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида 2018 йилдан бошлаб бош ошпаз сифатида ишлаган даврим ҳақида гапирадиган бўлсам, мактаб интернатида 300 га яқин болалар тарбияланади, бу болаларнинг ҳаммаси ногирон ҳисобланади, болаларнинг барчаси қаровга муҳтож, мен ёрдамчи ошпазим билан биргаликда бу болаларга ҳар куни 4 маҳал овқат қилиб бераман. 

Мактаб ошхонасидаги ортиқча ахлатларни олиб кетадига қувурлар ишдан чиққан вақтда мен бир неча маротаба директор Э.Нематовга мурожаат қилсам, директор қувурларни тузатиш чораларини умуман кўрмаганидан сўнг, мен ўз ҳисобимдан қувурларни тузатишга мажбур бўлдим, чунки ошхонанинг санитар ҳолатига салбий таъсир қилишини олдини олиш, болалар орасида вирус кўпайиб кассаллик тарқалмаслиги учун қувурларни ўзимнинг ҳисобимдан таъмирладим, бироқ директор Э.Нематов ёки бошқа биров қувурларни таъмирлаш харажатларимни қоплаб берган эмас. 

Сизларга энг ачинарли ҳолатни маълум қилмоқчиман, бу ҳолат юзасидан қилаётган мурожаатларим афсуски ўз ечимини топмаяпти.

Директор Э.Нематов таъминотчилар билан ўзи шартнома тузиб, озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотларини мактаб омборхонасига келтириб топширади.

Менга ҳар сафар мактаб болаларига овқат қилишим учун бериладиган гўшт маҳсулотлари умуман истеъмолга яроқсиз эди. гўштнинг ҳолати жуда ачинарли бўлиб, касалланганлиги (қора сон), ҳидланганлиги шундоқ кўриниб турар эди. гўшт сарғайиб кетган бўлар эди, гўштларни мол гўштими ёки бошқа ҳайвонниг гўшти эканлигини билиб бўлмас эди. мени виждоним қабул қилмасдан гўштни олиб қорайган жойларини кесиб ташлаб, бир маротаба яхшилаб қайнатиб олгандан сўнг кейин овқатга солар эдим.

Бизнинг махсус интернат мактаби болалари ногирон бўлиб, албатта соғлом инсонлар қаровига муҳтож. Мактаб директоримиз Э.Нематов эса ана шу ожиз болаларнинг рисқини ҳеч иккиланмасдан, виждонлари (агар у виждон бўлса) оғринмасдан, сифатсиз маҳсулотларни мактабга келтириш бўйича таъминотчилар билан шартномалар тузишдан мақсадлари нима бўлган ?. Ўзлари таъминотчилар билан келишиб манфаатдор бўлишми ?, ёки яна бирор кишини манфаатдор қилишми ?. Нима булар ожиз аҳволдаги болаларнинг рисқидан қўрқишмайдими.      

Бундан ташқари, директоримиз Э.Нематов хохлаган вақтлари ишга келиб, хохлаган ватлари ишга келмайдилар. Ҳаттоки у киши меҳнат таътилига қачон чиқишни ўзлари ҳал қиладилар. Сизлардан Э.Нематов меҳнат таътилига қачон чиққанликлари, меҳнат таътилидан қачон чақириб олинганликлари ҳамда январь ва февраль ойларида қайси кун ишда ва қайси кун ишда бўлмаганликларини, ишда бўлмаслик сабабларини, ана шу икки ойда у кишига ойлик ёзилган ведомостьларни ўрганиб чиқишингизни сўрайман. 

Бундан ташқари, Э.Нематов ҳомийлар томонидан мактаб интернатига берилаётган ҳар хил турдаги нарсаларни ўзлаштириш одатлари ҳам бор. Баъзи нарсалар ҳомийлар китобига кирим ёки қайд қилинмасдан ўзларининг уйларига ёки фермаларига олиб кетилади. Мисол учун 2022 йилнинг апрел-май ойларида ҳамийлар томонидан мактаб интернатига берилган катта бир автомашина бетон (бардюр) тўсиқлар келтирилиб, китоб ёки бирор жойга кирим қилинмасдан 2022 йилнинг тахминан октябрь ойларида Э.Нематовнинг фермасига шахсий фойдалиниш учун олиб кетилган. Буни тасдиқловчи, яъни бетон (бардюр) тўсиқлар Э.Нематовнинг фермасига сақланаётганлигини тасдиқловчи видео диск ёзуви ишга тақдим қилинади.

Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими вилоят бошқармаси юристи биз ёзган шикоятларни мактаб интернатига келиб Э.Нематовнинг хонасида у билан биргаликда ходимларга босим қилган ҳолда, бизнинг важларимизни асоссиз деб ёздириб олади. Бундан бутун мактаб интернати ходимлари норози. Бу ҳолат ёзилган аудио дискни ҳам тақдим қиламиз.       

Биз ушбу ҳолатларни ўрганиб Э.Нематовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб шаҳар прокуратурасига, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва бошқа органларга мурожаат қилган бўлсамда, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ҳақиқий ҳолатни яшириб берган хулосасаларига шаҳар прокуратураси ишониб, Бизнинг мурожаатларимиз юзасидан адолатли хулосалар қабул қилинмаяпти.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб Сизрдан, Бухоро шаҳрида жойлашган 27 имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати директори Э.Нематовнинг жамоада жуда ёмон носоғлом муҳит яратганлиги, ўзи ёқтирмайдиган, тўғрироғи уни ноқонуний талабларини бажармайдиган тарбиячилардан уч оладиган, домий равишда ҳар хил йўллар билан қийнаб келаётган валломат директоримиз Э.Нематовнинг ҳаракатлари юзасидан текширув ўтказиб, хизмат текшируви олиб бориб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришингизни ва директор Э.Нематовни қонуний жавобгарликка тортилишида амалий ёрдам беришингизнисўрайман.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button