Buxoro

“Himchan” клиникаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Himchan – бепул жарроҳлик ёрдами” дастурини қайта тиклади.

“Himchan” клиникаси Бухоро вилояти халқи учун “Himchan – бепул жарроҳлик ёрдами” дастурини қайта тиклади. 

Ушбу  дастур  асосида  2018 йилда  9 нафар  бемор Жанубий Кореядаги Himchan бош клиникасида  роботлаштирилган протезлаш жарроҳлик амалиёти учун жўнатилган эди. 2023 йил декабр ойида эса яна 3 нафар бемор Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жанубий Кореяга жўнаб кетди.

2023 йил 25 сентябр куни Сангвон тиббиёт фонди Президенти Пак Хе Ён ва Himchan клиникаси асосчиси профессор Ли Су Чан Ўзбекистонга ташриф буюриб, Бухоро вилояти ҳокимлиги  Зарипов Ботир Комилович билан ўзаро тиббий ҳамкорлик ва алмашинув меморандумини имзоладилар ва шу йилнинг декабрь ойида 3 нафар ижтимоий кам таъминланган беморлар Жанубий Кореяга жўнаб кетди.

Жанубий Кореяга келган беморлар Инчеондаги Himchan клиникасига ётқизилди ва операциядан олдинги текширувлардан ўтди, жумладан, уларга сон ва тизза бўғимларининг 4-босқич остеоартрити ташхиси асосида сон ва тиззани роботлар иштирокида протезлаш операциялари бўлиб ўтди.

Муваффақиятли жарроҳлик  амалиётларини ва 25 кунлик реабилитациядан  сўнг 2024 йил 4 январ  куни  Ўзбекистонга қайтган  3 нафар  бемор ҳамда Бухоро ОАВ ва журналистлари иштирокида пресс- тур  ташкил қилинди. 

“Ҳозирги  кунда жами 13 нафар Бухоролик фуқаролар  бепул  даволанган  бўлса, биз келажакда бу кўрсатгични  100 нафар беморгача  кўтариш ниятидамиз. Яшаш шароити оғирроқ инсонларнинг бундай қиммат операция учун имконияти бўлмаслигини яхши  тушунамиз. Биз Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда  шундай инсонларга ёрдам беришни мақсад қилиб қўйганмиз” – дейди Бош директори Ли Жае  Сеоб.  

“Сўз  давомида  шуни  айтиб  ўтишим  жоизки, март ойидан  бошлаб  клиникамизда  Жанубий Кореялик  шифокорлар ташрифи қайта йўлга  қўйилади.Ҳамда яқин  кунларда Бухоро Himchan клиникасида  умурқа  поғонасидаги кичик ҳажмдаги диск чурраларини жарроҳлик  амалиётисиз, кесмаларсиз даволаш  учун Racz-Katheter тиббий ускунасини  Ўзбекистонга  олиб кириш ва беморларга янада сифатли  тиббий хизмат кўрсатиш  умидидамиз”-дея қўшимча  қилиб ўтди жаноб Ли Жае  Сеоб.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button