Жорий йилнинг 20 август куни “ПОТРЕБИТЕЛЬ БУХАРА ПЛЮС” ТЕЛЕГРАМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ КАНАЛИДА ЁРИТИЛГАН «АҲОЛИ ТОМОНИДАН ЧИҚГАН МУРОЖААТ»ИГА “DILIM NUR STROY” МЧЖ РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ачилова Ҳилола Ибадуллаевнага, Боғишамол кўчаси 1/5-уйнинг 33-хонадони, 79.1 метр квадратдан иборат бўлган бирта 2 хонали сувоқ ва бўёқ ишлари амалга оширлмаган (каробка) ҳолатдаМЧЖ томонидан ҳар бир квадрат метр хонадон 3.500.000 сўмдан ҳисобланганда жами 276.850.000 сўмни ташкил этсада фуқарога давлатимиз томонидан 220.000.000 сўм субсидия асосида пул маблағи ажратилганлигини, фуқаро Ҳ.И.Ачилова ҳозирги кунга қадар МЧЖ олдида жами 56.850.000 сўм қарздорлиги мавжуд.
Иззатова Зухро Бекмуродовнага, Боғи шамол кўчаси 1/5-уйнинг 52 хонадони, 65метр квадратдан иборат бўлган бирта 2 хонали уй сувоқ ва бўёқ ишлари амалга оширилмаган (каробка) ҳолатда МЧЖ томонидан ҳар бир квадрат метр хонадон 3.200.000 сўмдан ҳисобланганда, жами 208.000.000 сўмни ташкил этсада фуқаро 2022 йилнинг 29 март кунида МЧЖ рахбари номига ариза билан мурожаат қилиб ушбу хонадонни олмасликка қарор қилиб уй сотиб олиш учун банкка берилган уйнинг тан нархидан 10 фоизини яъни 16.000.000 сум пул ва 9 ой кредит суммаси жами 14.000.000 сўм пулни МЧЖ рахбаридан нақд олган бўлсада, бироқ ҳозирги кунда у ўзи нима хохлаётганлиги бизга номаълум.
Нарзиев Шерзод Қурбонорвичга Боғи шамол кўчаси 1/5-уйнинг 33 хонадони, 79.1 метр квадратдан иборат бўлган бирта 2 хонали уй сувоқ ва бўёқ ишлари амалга оширлмаган (каробка) ҳолатда МЧЖ томонидан ҳар бир квадрат метр хонадон 3.500.000 сўмдан ҳисобланганда жами 276.850.000 сўмни ташкил этсада фуқаро Ш.Қ.Нарзиев ҳозирги кунга қадар МЧЖ олдида 51.850.000 сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум қиламан.
Қаххорова Ҳалима Фахриддин қизига, Боғишамол кўчаси 1/5-уйнинг 27 хонадони, 61.7метр квадратдан иборат бўлган бирта 2 хонали уй сувоқ ва бўёқ ишлари амалга оширлмаган (каробка) ҳолатда МЧЖ томонидан ҳар бир квадрат метр хонадон 3.500.000 сўмдан ҳисобланганда жами 215.950.000 сўмни ташкил этсада фуқарога давлатимиз томонидан 240.000.000 сўм субсидия асосида пул маблағи ажратилганлигини, фуқаро Ҳ.Ф.Қаххорова ҳозирги кунгача МЧЖ дан субсидия пулидан ортиб қолган 24.050.000 сўмга тенг бўлган қурилиш моллари ва нақд пул маблағини олган.
Тўхтаев Ҳамза Темировичга Боғишамол кўчаси 1/5-уйнинг 59 хонадони, 45 метр квадратдан иборат бўлган бирта 2 хонали уй сувоқ ва бўёқ ишлари амалга оширилган ҳолатда МЧЖ томонидан моддий ёрдам асосида ҳар бир квадрат метр хонадон учун 2.450.000 сўмдан ҳисобланганда жами 110.000.000 сўмни ташкил этади.(Ҳ.Тўхтаевнинг моддий томондан аҳволи оғирлигини инобатга олиб, МЧЖ унга энг арзон нархда хонадон ажратиб берган )
Ҳасанав Рауф Рўзиевич тўғрисида, Бухоро шахарда фаолият олиб бораётган «DILUMNUR STROY» МЧЖ га Бухоро шахар хокимининг 2018 йил 29 март кунидаги 718-сонли қарорига асосан бир қатор (номлари карорга қайд этилган) фуқароларга уй-жой бериш тўғрисида қарор қабул қилингинлигини, бироқ мазкур қарорда “Ҳасанов Рауфга уй жой берилсин” деб кўрсатилмаган, унга собиқ Бухоро шаҳар хокимининг оғзаки кўрсатмаси асосида 2018 йил 14 мар куни МЧЖ ўратасида келишув битими тузилиб, унга “бирта 3 (уч) хонали уй берилсин” деб кўрсатиб ўтилган, хозирги кунда МЧЖ томонидан ушбу келишув битими хақиқий эмас деб топиш мақсадида фуқаролик ишлар бўйича судга даъво аризаси киритилган.
Бундан ташқари, МЧЖ томонидан Боғишамол кўчаси 1/5-уйда ҳар ойда камида 2 маротаба ободонлаштириш ишлари олиб бориб келинмоқда. (фото суратлари илова қилинади).
Ҳозирги кунда юқоридаги фуқаролардан ташқари шу уйда яшовчи бошқа фуқароларимиз МЧЖ олдида жами 2.000.000.000 (икки миллиард) сўм миқдорида қарздорликлари мавжуд. Мазкур қарздорликларни тўлаб беришлари тўғрисида оғзаки ва ёзма равишда бир неча маротаба огоҳлантирганмиз, бироқ бу борадаги ишларимиз бўйича ижобий натижага эришиб бўлмаяпти.
Агарда фуқароларимиз мазкур қарздорликни ўз вақтида тўлаганларида лифт мосламаси аллақачон ўрнатилган бўларди.
Ушбу лифт мосламасини ўрнатиб бериши учун МЧЖнинг иқсодий томондан имконияти етарли эмас.