Bo'limsizMurojaat

АХОЛИ НИМАДАН НОРОЗИ?ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИ КИМ НАЗОРАТГА ОЛАДИ?


Кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудлари ёки умумий мулки ҳудудида қўшимча объект ёки кўп квартирали уйлар қуриш МУМКИНМИ?

Афсуки, ҳа Афсуски мен нега ўз мақоламни АФСУСКИ деган сўздан бошладим. 

​Ҳозирги кунда кимдан сўрамасангиз  бу ҳаётда ҳамма нарса қилиш мумкин ёки бўлиши мумкин деган жавобни беради.  

Ҳаётда ҳаммаси бундай оддий ва аён ажралиб турмайди. У ёки бу ҳодисанинг сабабларини ўргана бошлар экансан, вазият чалкашлиги, мураккаблиги ва турли жараёнларга боғлиқлигини кўрасан.

Шундай ҳолатда сабабларни топиш, оқлаш ёки қоралаш эмас, таҳлил қилиш лозимлигини англайсан.

Бугунги кунда ноқонуний қурилган уй-жойлар масаласига тўхталганда ҳам, шундай: тортишув, кўз ёши, ҳатто қон тасвирларига қараб эҳтирос билан турли баҳоларни беравермай, шунга олиб келган сабаблар ҳақида мушоҳада қилиш ва бундан кейин нима бўлади, деган савол устида ўйлаш муҳим.

Ноқонуний уй-жойлар масаласида бу қадар тушунмовчилик ва зиддиятлар келиб чиқишининг сабаблари нима?

Сўнгги йилларда аҳоли учун кўп қаватли ва арзон уй-жойлар қуриш ишлари анча жадаллашиб қолди. Президент қарори билан тасдиқланган  янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш Дастурига мувофиқ янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилмоқда. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилалар уй-жой билан таъминланмоқда.

Яқинда Бухоро шахри Навоий шох кўчаси №41 ва Алпомиш кўчаси 18/1 -кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудлари ёки умумий мулки ҳудудида номаълум шахс томонидан 2 сотихга яқин ер майдонини ноқонуний темир деворлар билан ўраб олганини гувохи бўлди. 

Вахоланким шаҳар созлик норма қоидалари ва санитария норма қоидаларига асосан хар бир кўп қаватли уйнинг химоя зонаси мавжуд. Ноқонуний эгаллаб олинган ер майдони билан ушбу уйларнинг химоя зоналаридан эса асар хам қолмаган. 

Шу ўринда бир савол туғилади қурилишни тушунган билимли мутахасислармиз тадбиркорларга тижорт уйлари қуриш учун ер маедони ажратиш бўйича нималарга эътибор берияптилар. 

Қурилиш нормаларигами, санитария норма қоидаларигами ёки ўз манфатларигами. Мен қурилиш мутахасиси бўлмасам хам қурилишни тушунган мутахасисларимиз ўз манфатларини уйлаяптилар. Эътибор беринг Алпомиш кўчаси 18-уй ён томондан 7 метр нарида ахлат йиғиш шахобчаси ўрнатилган бу жуда хам кулгили. Белгиланган норма қоидаларга аосан ахлат йиғиш шахобчаси камида уйдан 100 м узоқликда бўлиш керак. 

Тажрибали ва билимли мутахасисларимз бир татбиркорга кўп қаватли тижорат уйини куриш учун Алпомиш кўчаси 18/1 уйнинг ёнтомонидан 5 м масофада уй қуриш учун тадбиркорга қурилиш ишларини бошлаш учун хужжатлар расмийлаштиришга рухсат берганлар. Ушбу тадбиркор кимларга дир ишониб 2 сотих ер майдонини ўз бошимчалик билан ўраб олган. 

Энг ачинарлиси шундаким ушбу ҳудудга кирсангиз тоза хаво айланиши киеин. 5 та кўп квартирали уйлар ҳудудида битта боллар майдончаси мавжуд бўлиб, ушуб майдонча ҳозирги  кунда абгор ҳолда. 

Мана бизнинг келажагимиз булган болларнинг соғлиги ҳақида илимли мутахасисларимизнинг уйлови.    

Одамларда қонуний яшаш ноқонуний яшашдан фойдалироқ, деган хулоса бўлиши керак.

Демак, бундай ҳолат юз бермаслиги учун биз жамият сифатида тиш-тирноғимиз билан курашишимиз керак. Бунинг учун эса узоқ йиллардан бери илдиз отиб кетган коррупцияни жиловлаш, мансабдорларнинг қонунларга итоатда халққа намуна бўлишига эришиш, уй-жой, ер ва бошқа турли имтиёзлар берилишининг шаффоф механизмларини такомиллаштириш ҳамда қонунбузарларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш лозим.

Шунда одамлар билан оғзаки келишиб давлат ерини бериб юборадиган бунга йўл қўядиган ҳокимликлар, бундан кўз юмадиган кадастр, «участковой», маҳаллаком каби масъуллар ва ниҳоят катта рискли авантюрага бош қўшиб, пешона тери билан топган пулини ноқонуний ер ва иморатга тикадиган фуқаролар камаяди.

Биз миллат сифатида, давлат сифатида қонуний яшашни ўрганишимиз керак. Айримлар қонун нечанчидир масала, инсоф, диёнат биринчи ўринда дейишади. Лекин инсоф, диёнатнинг на мезон-ўлчови, на ҳаммада бирдек мавжудлигига кафолат бор. 100 киши инсоф даражаси 100 хил. Шунинг учун қонун мезон бўлиши, ҳамма учун тенг ишлайдиган қонунлар биринчи ўринда турмоғи, қонун билан яшаш ноқонуний яшашдан афзал бўлиши лозим.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button