BuxoroMurojaatSud

Айбсиз айбдорга айланган бошқарма бошлиқ

Олий суд раиси Исламов Бахтиёр Джахангировичга
Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати  Завқий Ибодуллаевичга

http://tezkor-yangiliklar.uz/ тахририяти номидан мурожаат

А П Е Л Л Я Ц И Я   Ш И К О Я Т И

​Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг2023 йил май ойининг 
22 кунидаги ҳукми билан, 

​Абдуллоев Шахрилло Муродиллоевичнингқилмишида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон тарож қилиш жиноятининг таркиби бўлмаганлиги сабабли у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбсиз деб топилган ва реабилитация этиш йўли билан оқланган, жиноят ишининг мазкур қисми тугатилган.

Абдуллоев Шахрилло МуродиллоевичЎзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 205-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.

Унга,

Жиноят кодекси 205-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300баравари, 90.000.000 сўм миқдорида жарима жазосиҳамда ЖКнинг 45-модасига асосан 2 (икки) йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазоси тайинланган.

Жарима давлат фойдасига ундириллиши белгиланган.

Жиноят кодексининг 61-моддаси тартибида, жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари алоҳида ижро қилиниши кўрсатилган.

Ш.Абдуллоевга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинишини кўрсатиб ўтилган.

Бухоро вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 6.000.000 сўм гаров пули Ш.Абдуллоевга қайтарилган.

Ш.Абдуллоевга жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 
2023 йил 24 февралдаги ажримига асосан қўлланилган лавозимдан четлаштириш процессуал мажбурлов чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинишини кўрсатиб ўтилган.

Суднинг ҳукмига кўра,

Судланувчи Абдуллоев Шахрилло Муродиллоевич2017 йил 
18 июль кунидан бошлаб Бухоро вилоят автомобильйўллари бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра,давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, Бухоро вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси ва ўзининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилмасдан, хизмат вазифаларини адолатлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик ва холислик, касбига, хизмат бурчига ҳамда давлат сиёсатига содиқлик, юқори масъулият ва ташаббускорлик билан бажармасдан, ғаразли ва бошқа паст ниятларда қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, раҳбарлиги остида бўлган вилоятдаги унитар корхоналар раҳбарларни ишга олиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича тақдимнома бериш ваколатига эгалиги, унитар корхоналарининг фаолиятини бевосита назорат қилишидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2011 йилдаги 241-сонли “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва 05.03.2020 йилдаги 123-сонли “Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига риоя қилмай, 03.01.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида давлат органларининг ходимлари мансаб мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги кераклиги қатъий қилиб белгилаб қўйилган бўлсада ўз бўйсинувида бўлган унитар корхона раҳбарларидан ўзининг қариндошлари таъсисчилигида ва яқин танишлари номига ташкил қилинган “Anvar Avtotrans omad servis”, “Kogon Ravon yo’l” ва “Maxsus Konchi Trans” МЧЖларбилан шартномалар тузишни ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларнинг 30 фоизи аванс тариқасида, қолган 70 фоизи ҳақиқатда иш ҳажмлари тўлиқ бажарилиб, ҳисоб-фактура тақдим қилганидан сўнг кўчириб берилиши белгиланган бўлсада, шартнома шартларига риоя қилмасдан, амалда бажарилмаган иш ҳажмлари учун олдиндан пул маблағларини тўлаб беришниталаб қилиши натижасида, 2019-2022 йиллар давомида Жондор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга 56 731 290 сўм, “Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 277 790 892 сўм, “Maxsus Konchi Trans” МЧЖга 358 026 052 сўм, Бухоро туманйўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга 43 753 133 сўм, “Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 18 728 957 сўм“Maxsus Konchi Trans” МЧЖга 236 855 369 сўм, Қоракўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга 84 492 572 сўм, “Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 53 372 869,6 сўм, “Maxsus Konchi Trans” МЧЖга 359 980 847 сўм, Вобкент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 12 763 040 сўм, “Maxsus Konchi Trans” МЧЖга 10 000 000 сўм, Когон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга 86 460 760 сўм, Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 12 333 668 сўм, “Maxsus KonchiTrans” МЧЖга 
42 250 914 сўм, Шофиркон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга 24 695 288 сўм, Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга 49 179 389 сўм, Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 
61 730 300 сўм, Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга 181 335 289 сўм, “Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 152 394 577 сўм ҳамда Бухоро кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси “Kogon Ravon yo‘l” МЧЖга 129 681 223 сўм, “Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖга 105 686 824 сўм, “Maxsus Konchi Trans” МЧЖга 63 025 970 сўмлик бюджет маблағларини ҳақиқатда бажарилмаган ишлар учун кўчириб юборилишига эришиб, асоссиз кўчирилган пул маблағлари эвазигайиллар давомида ишлар бажарилмасдан ёки пул маблағлари қайтарилмасдан ҳамда ундириш чоралари кўрилмаслиги натижасида жамиятлар манфаатлари йўлида сарфлаб юборилишига сабаб бўлиб, ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши оқибатида унитар корхоналарнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жами2.421.269.000 сўмлик жуда кўп миқдорда моддий зарар етказиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятини қасддан содир қилганликда айбли деб топилган.

Судланувчи Ш.Абдуллоев судда, айбига иқрорэмаслигини билдириб, 2017 йил 18 июлдан буён Бухоро вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганлиги, хизмат вазифаларига вилоят хўжаликлари манфаатларидан келиб чиқиб, вилоят ҳудудидаги автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш ва бошқалар киришини, бош бошқарма таркибида бўлган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари директорлари унинг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши, корхоналарнинг бош муҳандис, бош ҳисобчи ва йўл бўлими бошлиғи лавозимлари бош бошқарма номенклатурасига кирганлиги сабабли корхона директорларининг тақдимномасига асосан бош бошқарма бошлиғи буйруғи билан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилишини, бош бошқарма бўйсунувида бўлган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланиб, ўзларининг муҳр, штамп ва алоҳида ҳисоб рақамларига эга эканликлари, шартномалар тузишда мустақил равишда фаолият юритиши, бошқармага фақатгина амалга оширилган фаолияти ҳақида бухгалтерия ҳисоботи тақдим қилишини, “Kogon Ravon yo’l” МЧЖ 2006 йилда ташкил қилинган бўлиб, 2015 йилга қадар ушбу жамият таъсисчиси бўлиб келганлигини, 2015 йилда жамиятдаги улушини Ражаб исмли танишининг ўғли таниши А.Амоновга ҳадя қилганлигини, “Kogon Ravon yo’l” МЧЖнинг 50 фоиз улуши ўғли Асадилло Муродиллоевга тегишли бўлиб, у 2022 йил октябрь ойига қадар жамиятда таъсисчи бўлганлигини, шундан сўнг А.Муродиллоевулушини А.Амоновга сотганлиги ва “Kogon Ravon yo’l” МЧЖга ягона таъсисчиси А.Амонов бўлиб қолганлигини, шунингдек “Anvar Avtotrans omad servis” МЧЖ А.Амоновнинг ўзига тегишлиэканлигини, Ш.Авезов раҳбарлик қилиб келаётган “Maxsus Konchi Trans” МЧЖ таъсисичиси “Kogon Ravon yo’l” МЧЖ ҳисобланишини, “Kogon Ravon yo’l”, “Anvar Avtotrans omad servis” “Maxsus Konchi Trans” МЧЖлар томонидан 2019-2022 йиллар давомида Бухоро вилоят Автомобиль йўллар бош бошқармасининг ҳудудий унитар корхоналари билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузилганлиги, унитар корхоналар томонидан шартнома шартларига кўра, дастлаб шартнома умумий миқдорининг 30 фоизини кўчириш лозим бўлсада ундан кўпроқ миқдорда пул маблағлари кўчириб юборилганлиги натижасида дебитор қарздорлик келиб чиқгани ҳақида 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан ўтказилган йиғилишда эшитиб хабар топганлигини, у туман корхоналари раҳбариларига “Kogon Ravon yo’l”,“Anvar Avtotrans omad servis” “Maxsus Konchi Trans” МЧЖлар ўзига тегишли эканлиги ҳақида айтмаганлигини ва уларга авансдан ташқариортиқча пул маблағлари кўчиришни ҳамда жамиятларни қарздорлигини ундириш юзасидан бирор таъсир чора қўллмаслик ҳақида кўрсатмагабермаганлигини, ҳудудий корхоналар ўзлари мустақил равишда шартнома тузиб, пул маблағларини қачон, қанча миқдорда кўчиришни ёки дебитор қарздорликни ундириш масаласини ўзлари ҳал этишларини, уларнинг ишларига аралашмаганлигини ва раҳбар сифатида уларга шундай мазмунда топшириқ бермаганлигини, туман корхоналари томонидан пул маблағларини кўчиришмасаласи бош бошқарма томонидан амалга оширилмаслигини, бунга бош бошқарма аралашмаслигини, Агентлик йиғилишидан сўнг ушбу жамиятларнинг қарздорликларини рўйхатини олиб таҳлил қилганлигини, шу сабабли яшаш уйи ва хизмат хонасида ўтказилган тинтув давомида ушбу рўйхатлар борлиги аниқланганлигини, А.Амонов ва Ш.Авезов ундан туман корхоналари билан шартнома тузиш ёки пул кўчириб беришларига амалий ёрдам сўраб илтимос қилмаганликларини, 2019 йилда, 
2020 йилда, 2021 йилда ва 2022 йилда А.Амонов ва Ш.Авезовга тегишли жамиятлар туман йўл корхоналаридан қарздор бўлиб келганликларига, туман йўл корхоналари авансдан ташқари пул маблағларини ушбу жамиятларга кўчириб берилишига алоқаси йўқлигини ва бундан бирор манфаат кўрмаганлигини, туман корхоналари нима сабабдан 
2019 йилдан 2022 йилнинг охирларига қадар А.Амонов ва Ш.Авезов раҳбарлигидаги жамиятлардан дебитор қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганларидан хабари йўқлигини, туман корхоналари раҳбарлари билан ўртасида бирор адоват ёки келишмовчилик бўлмаганлигини, айрим туман раҳбарларининг А.Амонов ва Ш.Авезов раҳбарлигидаги жамиятларга авансдан ташқари пул маблағларини кўчириш тўғрисида унинг топшириғини бажаришга мажбур бўлганликлари ҳақида берган кўрсатувларини тасдиқламаслигини, уларга тнисбатан терговчитомонидан тазйиқ ўтказиш орқали шундай кўрсатув олинган деб ҳисоблашини, бош бошқарма ички назорат бўлими ходими Ҳ.Мавлонов томонидан туман корхона раҳбарлари билан ўтказилган ўзаро суҳбат давомида улар бу ҳақда тушунтириш хатлари ёзиб берганликларини, ўзини айбсиз деб ҳисоблашини баён қилиб, суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.

Қуйидаги асосларга кўра, ҳимоямиз остида бўлган судланувчи Ш.Абдуллоевга нисбатан жиноят ишини ҳаракатдан тугатиб унга оқлов ҳукми чиқариш лозим деб ҳисоблаймиз.

Суднинг айблов ҳукмида кўрсатилишича, Ш.Абдуллоев,-“ўз бўйсинувида бўлган унитар корхона раҳбарларидан ўзининг қариндошлари таъсисчилигида ва яқин танишлари номига ташкил қилинган “Anvar Avtotrans omad servis”, “Kogon Ravon yo’l” ва “Maxsus Konchi Trans” МЧЖларбилан шартномалар тузишни ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларнинг 30 фоизи аванс тариқасида, қолган 70 фоизи ҳақиқатда иш ҳажмлари тўлиқ бажарилиб, ҳисоб-фактура тақдим қилганидан сўнг кўчириб берилиши белгиланган бўлсада, шартнома шартларига риоя қилмасдан, амалда бажарилмаган иш ҳажмлари учун олдиндан пул маблағларини тўлаб беришни талаб қилиши”-натижасида  мансабини суистеъмол қилганлиги кўрсатиб ўтилганлиги бирон-бир ҳужжат ёки кўрсатмаларга асосланмаган.

Судда сўралган судланувчилар А.Амонов ва Ш.Авезовлар ҳам ўзларининг кўрсатмаларида, уларга қўйилган айбга умуман иқрор эмасликларини, улар раҳбарлик қилиб кетган МЧЖларга Ш.Абдуллаевнинг умуман даҳли йўқлигини, улар Ш.Абдуллаев билан қариндош эмасликларини, уларнинг МЧЖларида Ш.Абдуллоев улушлари  йўқлигини вва таъсисчиҳам эмаслигини, улар раҳбарлик қилган МЧЖлар билан туманлардаги ЙФУК ва бошқа ташкилотлар билан билан хизмат кўрсатиш учун шартномаларни тузишда  ёки уларга ҳисоб рақамларига пул кўчиришда Ш.Абдуллаев аралашмаганлигини, улар тумандаги корхона раҳбарлари билан ўзаро келишиб шартномаларни тузишганлигинни,  улар дастлаб 30 фоиз пуулларни сўнг қолган пулларни кўчириб келишганлигини, шартномаларга асосан ўзаро ишонч бўлганлиги учун ортиқча пуул тўланган тақдирда ҳам улар доимий транспорт хизмати кўрсатиб келишганлигини, улар ўртасида умуман ишончсизлик бўлмаганлигини, техникалари бузилган пайтларда уларни тузатиб олиш учун олдин пулларни кўчириб беришни илтимос қилишганда туманлар шартномада  келишилган пул доирасида 30 фоиздан ортиқроқ ҳам кўчириб беришганлигини, шундай бўлган тақдирда ҳам барча пуллар учун хизматлар кўрсатиб келинганлигини, доимий равишда корхоналар ўртасида таққослаш далолатномалари тузиш келишганлигини, ҳеч ким мансабини суистеъмол қилмаганлигини, туман ЙФУКларнинг асосан улар билан хизмат кўрсатиш учун шартнома қилишларига сабаб, уларда айнан шу йўналишда хизмат қилиш учун етарли техникалар борлигини, улар билан шартнома шартлари доим келишилгандек бажарилиб келинганлигини, айрим вақтларда йил охирида қолдиқ пуллар эвазига кейинги йилда ҳам хизмат кўрсатиб келинганлигини билдириб кўрсатма беришган.

Суд, судланувчиларнинг айби Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашагентлигининг 28.09.2022 йилдаги маълумоти билан ҳамда Бухоро вилоят Давлат молиявий назорат бошқарамаси назоратчи-тафтишчисининг ўрганиш маълумотномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, Бухоро вилоят Монополияга қарши кураш бошқармасининг ўрганиш ҳужжатлари билан тасдиқланганлигини кўрстаиб ўтилган.

Аммо суд жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлигининг 28.09.2022 йилдаги маълумотида кўрсатилган бирон-бир маълумот ўз тасдиғини топган эмас, яъни Ш.Абдуллоевга тегишли бўлган МЧЖларга пуллар кўчирилганлиги ва уни қариндошлари эканлиги ҳолатлари бўйича суд терговида Ш.Абдуллоев ёки уни фарзандлари қайд этилган МЧЖларда таъсисчи ёки раҳбар ҳам эмаслиги аниқланди.

Бу ҳолатда фақат Ш.Абдуллоев 2017 йил 18 июль кунидан бошлаб Бухоро вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишга келгунига қадар “Kogon Ravon yo’l” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари бўлиб келган, шундан сўнг у таъсисчиликдан чиқиб кетган барча ишларни таниш ва қариндош бўлмаган Амонов Анвар қабул қилиб давом эттириб келган.

Судда сўралган А.Амонов унинг Ш.Абдуллоев билан қариндошлик ришталари йўқлигини,  иш юзасидан бир-бирларини билишларини, суриштирув ва тергов ҳаракатлари бошланганпайтда ҳам МЧЖ  тўлиқ унинг ихтиёрида бўлганлигини билдириб ўтган.

Бухоро вилоят Давлат молиявий назорат бошқарамаси назоратчи-тафтишчисининг ўрганиш маълумотномасида эса туман ЙФУКлар ва МЧЖлар ўртасида шартномавий муносабатлардан келиб чиққан маълуумотлар киритилган бўлиб, унинг маълумотномасида, пуллар фақат ҳисоб рақамидан ҳисоб раақамига кўчирилганлигини, фақат шартмадаги 30фоиздан айрим ҳолатлар пулар ортиқ кўчирилганлиги кўрстаиб ўтилган, бу ҳолатда Ш.Абдуллоевнинг мансабини суистеъмол қилганлик ҳолатлари бўйича умуман маълумот мавжуд эмаслиги учун бундай ҳужжатларни йиғиб билмаган.

Тафтишчининг маълумотлар юзасидан тергов органи ЖКнинг 
167-моддаси билан айб қўйган бўлсада, суд бу ҳолатларда талон-тарож қилиш аломатлари мавжуд эмаслигини эътироф этиб, судланувчиларни ушбу модда билан оқлаш тўғрисида хулосага келган бўлсада, аммо ҳукмда судланувчиларни айби  ушбу маълумотнома билан тасдиқланган деб нотўғри хулосага келган.

Бундан ташқари, суд ҳукмда судланувчиларнинг жумладан Ш.Абдуллоевнинг айби Бухоро вилоятМонополияга қарши кураш бошқармасининг ўрганиш ҳужжатлари билан тасдиқланганлигиникўрсатиб ўтсада, 

Бухоро вилоят покуратурасининг 2022 йил 1 декабрдаги №21/п-22-сонли хатига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 11.01.023 йилдаги тузган далолатномасида ҳамда Ш.Абдуллаевнинг айбли деб топиш учун бирон-бир мақбуул далил мавжуд эмаслиги аниқланганлиги, шу билан бирга мазкур далолатномада ТЙФУКлар томонидан кейинги шартномаларни тузишда танловлар ўтказилмаганлиги учун туман ЙФУКларнинг раҳбарлига нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тортилганлиги қайд этилганлигига эътибор бермаган.  

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 178-моддасида,-“Рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни келишиб олинган ҳолда содир этиш ва битимларни тузиш, шунингдек товар ёки молия бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш, худди шунингдек танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш” бўйича маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Мазкур қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан айнан шундай ҳуқуқбузарликни содир этган рааҳбарларни маъмурий жавобгарлика тортган. Ушбу ҳолатда ҳам Ш.Абдуллаевнинг ушбу маъмурий ишларни кўриб чиқиш жараёнида иштирокчи тариқасида жалб этилмаганлигида ҳам унинг мутлақо шартномалар тузишдаги ҳолатларга алоқаси йўқлиги исботланган.

Аммо, дастлабки тергов органлари жиноят ишида  Ш.Абдуллаевга нисбатан айбни эълон қилинганида эса у Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 12, 13, 14, 19, 30 ва 71-моддалари (09.04.2018 йилдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11, 12, 16, 17 ва 39-моддалари) га зид равишда танлов ёки тендер ўтказилиши лозим бўлсада 2019-2021 йиллар мобайнида 36 млрд сўмлик ҳеч қандай тендер ва танловларсиз тўғридан-тўғри транспорт хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузишни талаб қилиб, унитар корхоналарнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиб, ўзининг уставига кўра мустақил шартномалар тузиш ва тенг шароитларда ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган унитар корхоналар ҳамда фаолияти қонун ҳужжатлари билан кафолатланган бошқа тадбиркорлик субъектларини рақобатга киришишига йўл қўймай ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, унитар корхона ва тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказганлиги қайд этилган.

Яъни бир пайтни ўзи ТЙФУКлар раҳбари гўёки Ш.Абдуллаевни кўрсатмаси билан танловларсиз шартномаларни тузган бўлиб улар МЖтКнинг 178-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тортилганлиги, бунда Ш.Абдуллоевнинг иштироки борлиги аниқланмаганлиги учун ҳамШ.Абдуллаевнинг ҳаракатларида ЖКнинг 205-моддасида кўрсатилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд эмаслиги тасдиқланади.

Аслида эса танловларсиз шартнома тузишда Ш.Абдуллоевнинг ҳеч қандай дахли йўқлигини тасдиқлаган.

Бундан ташқари, жиноят иши бўйича дастлабки терговда ва судда ҳам ҳам шартномага кўра кўчирилган пуллар ўзлаштрилмаганлиги, растрата йўли билан талон-тарож қилинмаганлиги аниқланганлиги ва у ЖКнинг 167-моддаси билан оқланганлиги учун ҳам Ш.Абдуллаевга қўйилган айбда у ўз мансабидан ғараз  ва бошқа паст ниятларда фойдаланиб мансабини суистеъмол қилганлиги юзасидан бирон бир айб мақбул далил билан исботланмаган.

Чунки, Бухоро автомобиль йўллари бош бошқармаси Низомининг 
30-бандига асосан “Бош бошқарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Бош бошқарма Муассис ва Бош  бошқарма таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди”-деб кўрсатилган.

Ушбу  низомга талабидан келиб чиққан ҳолда ТЙФУКлар рахбарларининг шахсан ўзлари танловларсиз шартномаларни бир қисминитузилганлиги учун фақат улар маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳолатда низомга асосан ҳам Ш.Абдуллаевни тузилган шартномаларда ҳеч қандай даҳли йўқлиги тасдиқланади.

Бухоро вилоят Давлат Хизматлари Марказидан олинган маълумотларга кўра Ш.Абдуллаев “Kogon Ravon yo’l” МЧЖда 2015 йилга қадар таъсисчи бўлган.

2015 йилдан 2022 йил октябрга қадар ўғли А.Муродиллоев ва 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Анвар Амоновлар таъсисчи бўлиб бўлган.  

Ш.Абдуллаев 2017 йил “Kogon Ravon yo’l” МЧЖдаги барча улушларини А.Муродиллаев ва Анвар Амоновлар тенг равишдаа тақсимлаб ҳадя қилган.

А.Муродиллаев ҳам 2022 йил октябрь ойида ўзининг улушларининг барчасини А.Амоновга ҳадя қилиб таъсисчиликдан чиқиб кетган.

Судда сўралган судланувчи А.Амонов ўзининг кўрсатмасида  Ш.Абдуллаев  “Kogon Ravon yo’l” МЧЖнинг таъсисчилигидан 2015 йилда  чиқиб кетганидан сўнг жамиятнинг бирон-бир ишига аралашмаганлигини, жамият маблағларидан манфаатдор бўлмаганлигини, улар мустақил ишлашганлигини, А.Муродиллаев ҳам таъсисчиликдан чиқиб кетганидан бери барча мол-мулклар унинг ўзини мулки бўлганлигини билдириб кўрсатма берди.

Шунингдек, буюртмачи томонидан шартномага асосан берилган топшириқлар бўйича ижрочилар томонидан хизмат кўрсатмасдан хизмат кўрсатилганлиги ҳақида ҳужжатлар расмийлаштириш ҳолатлари умуман бўлмаган.

Буюртмачи ташкилотлар томонидан тегишли судларга мурожаат қилиниб, ижрочилардан кредитор қарздорликни ундириш ҳақида иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорлари қабул қилиниб, ижрога қаратилиши таъминланган. Судлар даъво аризаларини мазмунан кўриб чиқиш давомида, буюртмачи ва ижрочининг ҳаракатларида жиноят аломатларини  аниқлашмаган ва бу ҳақда тергов органларига хабарнома жўнатишмаган.

Судлар томонидан бирор-бир даъво аризаси даъво муддати ўтганлиги асоси билан уни қаноатлантирмаслик ҳақида қарорлар қабул қилинмаган.

Бирор бир шартнома Бухоро вилояти “Автомобиль йўллари бош бошқармаси” томонидан имзоланмаган. Шартномаларда буюртмачи сифатида Бухоро вилоят туман ва шаҳар “Йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари” иштирок этиб, шартномаларни тегишли унитар корхоналарининг масъул шахслари имзолашган. Унитар корхоналари ўз мақомига кўра мустақил юридик шахс бўлиб, уларнинг шартномавий-ҳуқуқий фаолияти ўзларининг раҳбарлари томонидан юритилади. “Автомобиль йўллари бош бошқармаси” раҳбарлари эса унитар корхоналарнинг шартномавий-ҳуқуқий фаолияти юзасидан бирор-бир ваколатга, шунингдек, мажбуриятга ҳам эга эмас.

Демак, унитар корхоналар шартномавий-ҳуқуқий муносабатларда мустақил экан, қайд этилган муносабатлар давомида йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатлари учун фақатгина уларнинг тегишли мансабдор шахслари жавобгар бўлиши керак. Унитар корхоналари ўзларининг дебитор қарзларини ундириш юзасидан даъво муддати ўтмасдан туриб тегишли иқтисодий судларга мурожаат қилиб, суд қарорлари орқали дебитор қарзларни ундиришга эришган бўлсаларда, вилоят бош бошқармасининг уларнинг дебитор қарзлари ундириш юзасидан бирор-бир мажбурияти на қонун ҳужжатлари ёки на бирор-бир қонуности ҳужжати билан белгиланмаган.

Шунингдек, унитар корхоналари томонидан дебитор қарзларни улар судларга мурожаат қилишларидан олдин мурожаат қилиш ҳуқуқлари вилоят бош бошқармаси томонидан чекланмаган ёки улар судларга мурожаат қилганларидан кейин, вилоят бош бошқармаси мансабдор шахслари даъво аризаларини қайтариб олиш ёки қарздор корхоналар фойдасига бошқа мазмундаги бирор ҳатти-ҳаракат содир этишни илтимос ва талаб қилган ҳолатлари ҳақида далиллар мавжуд эмас, шунингдек уларда бундай ваколат ҳам йўқ.

Унитар корхоналар “Когон Равон Йўл”, “Анвар Авто Транс Омад Сервис”, “Махсус Кончи Транс” МЧЖлари билан шартномалар тузиш вақтларида хусусий корхоналарда шартномаларда белгиланган мажбуриятларни амалга ошириш учун ҳам тўғри ният, соғлом фикр ва техник имкониятлар мавжуд бўлган. Яъни, 2019-2022 йилларда тузилган бирор-бир шартнома юзасидан хусусий корхоналар буюртмачи унитар корхоналар томонидан кўчириб берилган маблағларни мансаблари суистъмол қилган ҳолда ўз эҳтиёжларига сарфлаб, шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармасликни қасд қилганликлари ҳақида бирор объектив далил мавжуд эмас.

Шунингдек, хусусий корхоналар 2019-2022 йилларда шартномаларда белгиланган мажбуриятларни бажаришларига салбий таъсир қилган ягона ҳолат “Коронавирус пандемияси” билан боғлиқ карантин шароити бўлган.

Бошқа, жумладан, транспорт хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган техникаларни сотиб юбориш, бошқа юридик шахс балансига ўтказишлик, техник носоз ҳолатга қасддан келтириб, узоқ муддат уни таъмирламасдан туришлик ва бошқа шу каби шартнома мажбуриятларини бажариш имконини бермайдиган ҳолатларга йўл қўйилмаган.

Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида корхоналарда дебитор-кредитор қарздорлик ҳолатига йўл қўйилишининг ўзигина мансабдорлик жиноятлари бўйича раҳбарларни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли асос эканлигини тасдиқловчи қонун меъёрлари мавжуд эмас. Шунингдек, дебитор-кредитор қарздорлик ҳолатига йўл қўйилишининг ўзи асосида шахсларни айбдор деб топишга оид суд-тергов амалиётида бирор маротаба суд ҳукмлари қабул қилинмаган.

Дебитор-кредитор қарздорлик ҳолатининг сабаби ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш нияти эканлиги ҳамда бу борада шартнома тарафларининг олдиндан талон-тарож ҳақида тил бириктиришлари исботланган тақдирдагина, тегишли шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Жиноят ишида эса, юқоридаги хулосани исботловчи холис далиллар мавжуд эмас, шу сабабли ҳам ЖКнинг 167-моддаси билан қўйилган айб суд томонидан асоссиз эканлигиэътироф этилди. Тахминларга асосланган ҳолда айблов эълон қилиниши эса ЖПК талабларига зид.

Мансабдорлик жиноятларида эса маълум миқдордаги зарарнинг келиб чиқиши квалификация элементи бўлиб ҳисобланади.

Унитар корхоналари манфаатларига умуман зарар етказилмаган.

Суд жараёнида Ш.Абдуллоевни айбли деб топиш учун бирон-бир мақбул далил ишда мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Номақбул далиллар билан эса хулоса қилиш ғайриқонуний бўлиб ҳисобланади.

Юқоридаги барча ҳолатдан кўринишича дастлабки тергов органлари ва биринчи босқич суди ЖКнинг 205-моддаси бўйича қўйилган айб эпизоди бўйича ҳақиқий ҳолатдан чекинган ҳолда ишга нохолисона ёндашиб, иш бўйича барча ҳолатларни ҳар томонлама тўла ва холисона ўрганиб чиқмасдан шубҳа ва гумонларга асосланган ҳолда судланган Ш.Абдуллоевни асоссиз равишда айбли деб топди. 

Қайд этилган айб эпизоди, шубҳа ва гумонлар остидаги номақбул далилларга асосланган ҳолда судланган Ш.Абдуллоевга нисбатан асоссиз равишда айблов қўйилганлигини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра….гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланган ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.

Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланганнинг фойдасига ҳал қилиниши лозим…”-деб кўрсатилган. 

Юқоридагилардан кўринадики, Ш.Абдуллоевга  судда айбли деб топилган эпизод бўйича айб тахмин ва фаразларга асосланган бўлиб суд бу ҳолатларни инобатга олиши лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунидаги “Суд ҳукмитўғрисида”ги 07-сонли қарорининг 5-бандида,-“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин.

Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланган, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”-деб кўрсатилган.

Мазкур қарор талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, суд жараёнида Ш.Абдуллоевни айбли деб топиш учун бирон ҳолат ўз исботини топмади деб ҳисоблаймиз.

Юқоридагиларни инобатга олиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2023 йил 22 майдаги Абдуллоев Шахрилло Муродиллоевичга нисбатан чиқарган ҳукмини бекор қилиб, унга қўйилган айб ўз исботини топмаганлиги, мазкур жиноят иши бўйича жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ва жиноий ҳодисанинг ўзи юз бермаганлиги учун ушбу жиноят ишини ҳаракатдан тугатиб, Ш.М.Абдуллоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал кодексининг 83-моддаси 1,2-бандалари қўллаб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришингизни, реабилитация бўлган ҳуқуқларини тушунтиришингизни сўраймиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button