BuxoroMIB

Алимент қарздорлиги жамғарма ҳисобидан қопланди

Президентимизнинг 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил         3 августдаги 427-сон қарори қабул қилиниб, “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида” Низом тасдиқланган. 

Мазкур қарорга асосан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари жамғармаси” ташкил этилиб, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилган.

Низом талабларига мувофиқ, жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни(жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга)йўналтирилиши белгиланган. 

Алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент тўловларидан бўлган қарздорлик Мажбурий ижро бюроси “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан қоплаб берилмоқда.  

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўлтуманлараро судининг 20.06.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.О.дан ундирувчи Б.О.фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, қарздор алимент тўловини тўламаганлиги учун маъмурий жазога тортилганидан тўғри хулоса чиқармасдан, 9 ойдавомида алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг ҳукмига асосан қарздор жиноий жазогатортилиб, жиноят натижасида етказилган зарарниундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.О. томонидан жиноят натижасида етказилган 18.300.799 сўм миқдордаги зарар “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан қопланди ваундирувчи Б.О. номига очилган банк пластик картасига кўчириб берилди.

Келгусида, масъулиятсиз оталар вояга етмаган фарзанди олдидаги бурчини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилади ва болаларнинг моддий таъминоти ҳақида давлат ғамхўрлик қилади. Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилган маблағ қарздор отадан ундирилади.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button