BuxoroMIB

Алимент қарздорлиги жамғарма ҳисобидан тўлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 мартдаги          ПФ-87-сон Фармон ижросини таъминлаш, шунингдек, алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги 427-сон қарори қабул қилиниб, “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида” Низом тасдиқланган. 

Низом талабларига кўра, жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилиши белгиланган. 

Мазкур қарор талабларига мувофиқ, алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент тўловларидан бўлган қарздорлиги (жиноят оқибатига етказилган зарар) Мажбурий ижро бюроси “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан қоплаб берилмоқда.  

Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 04.01.2016 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Э.И.дан ундирувчи О.А.фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилганлиги ва маъмурий жазога тортилганидан тўғри хулоса чиқармасдан икки ойдан ортиқ муддат давомида алимент пулларини қасддан тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва жиноят иши мазмунан кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Пешку туман судининг 03.02.2022 йилдаги ҳукмига асосан судланувчи Э.И. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 1 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва қарздор Э.И.дан ундирувчи О.А. фойдасига 29.341.730 сўм миқдорда зарар ундириш тўғрисида қарор чиқарилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан 29.341.730 сўм миқдорда пуллар ундирувчи номига очилган банкпластик картасига кўчириб берилди.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button