BuxoroMIB

Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

Оталик — катта масъулият. Нафақат фарзандлар тарбиясида, балки оиланинг иқтисодий таъминланиши ҳам эркак киши зиммасида.

Энди турмушидан ажрашган оналарни кўз олдингизга келтиринг. Улар вояга етмаган фарзандлари учун ўз вақтида алимент пулларини олишмаса.

Худди шундай ўз оталик масъулиятини англамаган қарздор отага суд томонидан тегишли жазо берилди.

Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 06.04.2018 йилдаги қарздор Ш.Рахмоновдан ундирувчи М.Жумаева фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига юзасидан ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Рахмонов ижро ҳужжати талабларини бажаришдан қасддан бўйин товлаб, Бюро органларидан яширинганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан 11.12.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.

Амалга оширилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор Бухоро тумани, “Новметан” МФЙ чўл ҳудудида якка тартибда чўпонлик билан шуғилланиб юрганлиги аниқланиб, 20.06.2022 йилда Бюронинг  вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходими Ж.Бобоқулов томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушланган.

Давлат ижрочиси томондан Ш.Рахмоновнинг алимент қарздорлиги қайта ҳисобланганда 52 млн. сўмни ташкил қилди ва унга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судига юборилди.

Маъмурий иш ҳужжатлари очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ш.Рахмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси   

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button