BuxoroMIB

МЧЖга тегишли автотранспорт воситалари хатланди

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш учун кенг имкониятлар яратилган, хусусан уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, ҳалол меҳнати билан юртимиз равнақига ўзининг ҳиссасини қўшиб, олинган кредитларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кўплаб учрайди. 

Лекин, айрим тадбиркорлар ўз маъсулиятини унитиб қўйилмоқда.

Суд қарорларига (ажрим) асосан қарздорликни ундириш Бюро органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб, бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 25.05.2022 йилдаги ажримига асосан қарздор “Лола Зарина улгуржи савдо” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” Ғиждувон филиали фойдасига 456.243.000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирув даъвони таъминлаш мақсадида қарздор “Лола Зарина улгуржи савдо” МЧЖга тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган “MAZ” русумли автотранспорт воситаларини иш мазмунан кўриб чиқилгунига қадар АТБ “Агробанк” Ғиждувон филиали биносига вақтинчалик сақлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати 07.06.2022 йилда Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочилари М.Обидов, О.Махмудов ва банк ходимлари иштирокида Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар ҳудудида қарздор “Лола Зарина улгуржи савдо” МЧЖга тегишли тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган “MAZ” русумли автотранспорт воситалари рўйхатга олиниб хатланган ҳамда ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар амалда бажарилиб ажрим ижроси тўлиқ таъминланди.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button