BuxoroMurojaat

Ана томоша ю мана томоша 50 йил хизмат қилиши мўлжалланган янги кўприк  2  ойга  бормай қулади.


А 380а «Бухоро халқа йули» Автомобил йулининг 16 кмдаги янги  кўприк нега қулаб тушди ? Айбдорлар ким? Уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилдими ёки ҳар доимгидек иш ёпилдими?


2022 йил янги кўприк қуриш  лойихалаштирилди ва тендерда қўйилган лойиҳа учун 5млрд 500млн сўм харажат сметаси қилинди.Бу тендерни Бухоро ЙМФУК(Йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхона )  бош пудратчи бўлиб ютиб олди ва йилнинг боши билан курилиш ишларини бошлади.


Май ойида қурилиш ишлари якунланиб халқга фойдаланишга топширилди. Минг афсуслар бўлсинки 50 йилга мўлжалланган кўпригимиз 2 ойга бормай қулаб тушди бунга сабаб нима бўлиши мумкин ? Жавоби оддий смета лойиҳа ҳужжатларида  темир бетон маҳсулотлари (плиталар) ягона етказиб берувчи  Тошкентдаги Қуйлук МЖБК заводидан олиниши керак бўлган махсулотлар олинмасдан ўзимизнинг Бухородаги фирмалардан тендер орқали олинган .Бошқа вилоятдаги фирмалар Қуйлуқ заводидаги маҳсулотни чиқара олмайди ва талаб қилинган сифат дарвжасини бермайди .Шундан савол туғулади смета лойиҳада кўрсатилган миллиард сўмга  яқин  Тошкентдан Бухорогача бўлган масофадаги транспортировка харажатлари нимага сарфланди ва қаерга йўналтирилди?

Кўприк қулаб тушгандан сўнг гап сўз бўлмаслиги учун бир зумда   ўраб олиниб қайтиб курилиши бошланди. Бу қайси харажатлар ҳисобдан қилиняпти  бу ҳолатнинг харажатлари яна буджет корхонасининг чекланмаслиги учун бир зумда тушадими ёки жавобгар шахслар ўз чўнтагидан қиляптими?
Бу танкидий материал чиқгандан сўнг Бухоро вилоят прокуратураси Бухоро ЙМФУКнинг  собиқ раҳбари М.Бердиевгами ёки ҳозирги раҳбари А.Ғойибовга ??? Қайси бирига  нисбатан қонуний чора кўрилади?
Ҳурматли бош прокурор Ниғматилло Йўлдошев ва Автомобил йўллари қўмита раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев  мурожаатни назоратга олиб жавобгарларга қонуний чора кўрасиз деб умид қиламиз ва расмий муносабатни кутиб қоламиз

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button