BuxoroMurojaatSud

Аёллар мурожаати назоратга олинадими?

Бухоро шахар Пиридастгир кўчаси 11/7 уйда яшовчи Бобомуродова Наргиз томонидан мурожаат.

14 июль куни Бухоро вилоят фуқаролик судида апелляция шикоятим кўриб чиқилади.Хурматли судья Наврўзов Озод сиздан илтимосим шуки Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 23 декабрь кунидаги чиқарилган ажримни ўз кучида қолдиришингизни сўраб қоламан, хамда жавобгар Бакаев
Бекзод Бахтияровичдан менинг фойдамга ундирилиш лозим булган алимент
карздорлигининг 3 (уч) йиллик муддат доирасидаги алимент карздорлигини ундириб
беришингизни хам сўраб қоламан.

            АРИЗА

(уч йиллик алимент карздорлигини ундириш хакида)

Фукаролик ишлари буйича Бухоро туманлараро судининг 27.09.2016 йилдаги
(судья: С.Н.Камбарова №2-6036-16) хал килув карорига асосан 2016 йил 21 сентябр
кунидан бошлаб жавобгар Бакаев Бекзод Бахтиёровичдан даъвогар Бобомуродова
Наргис Валиевна фойдасига 05.09.2014 йилда тугилган Бакаева Гулчехрабону Бекзод
кизи ва 15.01.2016 йилда тугилган Бакаева Ойша Бекзодовна исмли фарзандларимиз
таъминоти учун, улар то вояга етгунга кадар карздорнинг барча иш хаки са бошка
даромадининг 1/3 микдорида алимент ва 15.01.2016 йилда тугилган Бакаева Ойша
Бекзодовна исмли фарзанди уч ёшга тулгунга кадар хар ой 70.000 сумдан моддий
таъминот ундириш белгиланган.
Жавобгар 2018 йилнинг июл ойидан бери умуман алимент пулларини
туламасдан келмокда. Жавобгар хозирги кунда фарзандларимизни моддий жихатдан
таъминламайди.
Узбекистон Республикаси Оила Кодексининг 136-моддаси 4-кисмига ва
Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан вояга етмаган
ва вояга етган мехнатга лаёкатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид
ишлар буйича конунчиликни куллаш амалиёти тугрисида”ги Карорининг 22-бандига
кура “Агар таъминот учун маблаг олиш чоралари судга мурожаат килингунга кадар
курилганлиги, аммо алимент тулаши шарт булган шахснинг уни тулашдан бош
тортганлиги окибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аникланса, утган давр
учун алимент суда мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида
ундириб олиниши мумкин”.

Юқоридагиларни инобатга олган холда,

СУДДАН:
14 июль куни Бухоро вилоят фуқаролик судида апелляция шикоятим кўриб чиқилади.Хурматли судья сиздан илтимосим шуки Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 23 декабрь кунидаги чиқарилган ажримни ўз кучида қолдиришингизни сўраб қоламан, хамда жавобгар Бакаев
Бекзод Бахтияровичдан менинг фойдамга ундирилиш лозим булган алимент
карздорлигининг 3 (уч) йиллик муддат доирасидаги алимент карздорлигини ундириб
беришингизни хам сўраб қоламан.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button