Bo'limsiz

ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ ТУРАДИ.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да маҳаллаларни ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга кўмаклашиш мақсадида O`zLiDePдан халқ депутатлари Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайланган Сафаров Ҳалимжон Салимович, O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Саъдуллов ҳамда депутат ёрдамчиси М.Джураева билан бирга Бухоро шаҳридаги М.Ашрафий МФЙда бўлди.
Депутат Х.Сафаров у ерда маҳалла хотин-кизлар фаоли, хоким ёрдамчиси, махалласи участка нозири ҳамда маҳалла ёшлар етакчисилар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди.


М.Ашрафий маҳалла ҳудудига қарашли кўчалар, яъни С.Юсупов, Уста Рухий, Зебинисо, Чашма Аюб, Ширин, Писташиканон, М.Каримов ва Чорбакир кўчалари 1 муюлишидан 6 муюлишигача кўчаларда ёзда чанг, қишда юриб бўлмайдиган даражада лой бўлиб болалар мактабга қатнашга қийинчилик туғдириб келмоқда; жами 3.9 минг метр ҳудудни асфалтлаштириш. Шу билан бирга кўчаларда жами 125 та тунги ёритиш чироқлари мавжуд эмаслиги, эски сим ёғочларни бетон сим ёғочлар ўрнатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Халқ ноиби ушбу муаммолар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар олиб борди. Шундан сўнг муаммога ечим топиш мақсадида Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш ҳамда ҳудудга тунги ёритиш чироқларини ўрнатишда амалий ёрдам сўраб депутатлик сўрови юборди.
МФЙда яшовчи фуқаролар билан бўлиб ўтган мулоқот жараёнида ҳудуд катта бўлишига қарамасдан бу ерда биттагина 62-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эканлигини маълум қилиб, боғча аҳволи жуда ҳам абгор ҳолда келгани, канализация қувурларидан доимий сув чиқиб туъмир талаб ҳолга келганлиги, болалар майдончаси ҳамда ювиниш хоналари таъмирталаб ҳолга келгани ҳақида маълум қилишиб, депутатдан бу борада амалий ёрдам сўрашди.
Депутат Х.Сафаров ҳудудгаги 62-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотини таъмирлашни давлат дастурига киритишда амалий ёрдам сўраб Бухоро шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири номига депутатлик сўрови чиқарди.


Мақсад- аҳоли фаравонлиги, юрт ободлиги бўлган депутатларимиз бугун маҳалларда мавжуд муаммоларни бартараф этишга, аҳолининг ишончини оқлашга интилишмоқда

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button