Buxoro

АЁЛЛАР МУРУВВАТ УЙИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ дарди билан яшаш олий мақсад қилинган мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устувор. Буни англаш учун эса энг аввало халқ билан доим ёнма-ён булиш, уларнинг дарду ташвишларини биргаликда енгиш лозим. Бу иш эса энг аввало қалбида инсоний туйғулар жам бўлган, гўзал фазилатларга эга инсоннинг қўлидан келади. Бунинг учун эса қалбидаги шижоатни ташаббускорлик билан мштиарак этмоқ зарур. 

Халқ депутатлари Бухоро вилоят, шаҳар Кенгаши O‘zLiDeP депутати — Халимжон Сафаров Бухоро шахридаги “Аёллар мурувват уйи” га ташриф буюрди. Айтиш мумкинки, мурувват уйида яшовчи ногиронлар ҳолидан хабар олиш, маънавий ва моддий қўллаб – қувватлаш депутат учун доимий анъанага айланган. 

Депутат томонидан мазкур маскан эҳтиёжлари учун чанг ютгиз қирилиш моллари хамда “Аёллар мурувват уйи” даги аёллар учун ош тортилиб, тўкин дастурхон ёзишди

– Давлатимизга, шу жумладан депутат Халимжон Сафаровга ҳам мингдан минг раҳмат, – дейди интернат уйининг раҳбари– Бизнинг интернат уйимизда истиқомат қилаётган аёллар, тақдир тақозоси билан интеллектуал чекланган юртдошларимизга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келмоқдалар. Эътибор учун шу даргоҳда истиқомат қилувчилар номидан ташаккур билдираман.

Меҳр, мурувват бу – биз бир- биримизга беришимиз зарур бўлган энг муқаддас туйғу. Бу туйғуни ҳамма баб-баравар сезади. Хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса, хоҳ соғлом бўлсин-у хоҳ хаста. “Аёллар мурувват уйи”-Бу ерда меҳнат қилаётган жамоанинг ҳар бир ходими мана шу эзгулик билан ёнма ён бўлиши лозим. У ердаги аёллар ҳолидан хабар олиш, уларга маънавий ва моддий қўллаб – қувватлаш инсонийликнинг – энг гўзал фазилатидир. Мазкур ташкилотда яшаб келаётган нозик хилқат эгалари эҳтиёжларини ўрганиб, уларни қўллаб –қувватлаб келаётган депутат  эса ҳеч қачон кам бўлмайди. Буни қаҳрамонимиз ҳам дилдан ҳис қилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button