BuxoroMIB

Р А С М И Й   М У Н О С А Б А Т

​Жорий йилнинг 9 декабрь куни Telegram тармоғининг “@Kusherbayevga_murojaat” каналида“Бухорода МИБ ходимлари яхши фаолият олиб бормайди” танқидий хабар ёритилди.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 27.11.2017 йилдаги “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси “Қоракўлгаз” филиалининг 2017 йил 14 сентябрдаги 196-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиш ва ундирувчи В.Ғаниевни “Бухорогаз” ҳудудий газ таъминоти филиали 4-сонли Жондор туманлараро газ таъминоти участкасига газ қувурлари ва иншоотлардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш хизмати устаси лавозимига тиклаш тўғрисида ижро ҳужжати 15.11.2021 йилда Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2017 йилдаги “Нефт-газ соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3107-сонли қарорига асосан «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг 6 та минтақалараро унитар корхонаси тугатилиб, унинг негизида 14 та ҳудудий газ таъминоти филиали, шу жумладан янги ташкил этилган Бухоро вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг штат бирликларида 4-сонли Жондор туманлараро газ таъминоти участкасига газ қувурлари ва иншоотлардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш хизмати устаси лавозими қисқарганлиги боис, ижро ҳужжатини таъминлаш имконияти бўлмаган.   

“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали томонидан 03.08.2020 йилда тузилган муддатли меҳнат шартномасига асосан ундирувчи В.Ғаниев розилиги билан “Қоракўлтумангаз” газ таъминоти бўлими аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш хизмати инспектори (аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар бўйича) лавозимига қабул қилинган ва муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаши муносабати билан 31.03.2021 йилда меҳнат муносабатлари бекор қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судида В.Ғаниевнинг “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалига нисбатан ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилиб, мазкур суднинг 20.08.2021 йилдаги ажрими билан ишга тиклаш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилганлиги, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги талаблари рад қилинган.

Шунингдек, 2022 йил 4 июль куни “Ҳудудгаз Бухоро” газ филиалида  мавжуд бўлган иш ўрни “Қоракўлтумангаз” газ таъминоти бўлими газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш чилангари лавозими таклиф қилинганда, В.Ғаниев таклиф қилинган лавозимда ишлашдан бош тортганлиги тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ижро иши тамомланган.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button