Bo'limsiz

Бахром Шариповнинг синфдоши институт ерларини сотиш борасида жадал ҳаракат қиляпти, деган фикрдан йироқмиз-у, аммо…

Ўзбекистон ипакчилик миллий тадқиқот институти Тошкент шахрида Шайхонтоҳур туманида жойлашган.

Бу институт ипакчилик саноатини ривожлантиришга хизмат қилиш керак. Шу сабаб ушбу институтига ипакчилик соҳасида олим бўлган Очилов Шавкат Икромович раҳбар бўлган.

Бироқ, 2019 йил 18 октябрда Бахром Шарипов соҳа олимини лавозимидан озод қилиб, ўрнига Абдулазизов Шухратни тайинлаган.

Абдулазизов Шухрат Б.Шариповнинг синфдоши бўлиб, ипакчилик соҳасига алоқаси йўқлиги ва бу соҳани умуман тушунмаслиги айтилмоқда

«Бахром Шариповнинг синфдоши институт ерларини сотиш борасида жадал ҳаракат қиляпти» деган фикрдан йироқмиз-у, аммо ҳар эҳтимолга қарши институтнинг олдинги раҳбари ва ҳозирги раҳбари давридаги ер майдонларини назорат тартибида текшириб чиқилса мақсадга мувофиқ бўларди.

P.S. Ваколатли ташкилотлардан мақолада келтирилган ҳолатларни ўрганиб чиқишларини сўраб қоламиз

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button